Мақола топилди: 66 та

1.Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

Шоир Чустий мумтоз адабиётимиз билан янги давр адабиёти оралиғидаги кўприкни яратган ва арузнавислик санъати анъаналарини ривожлантирган адиблар сирасига киради. 


2.Таниқли шоира Дилбар Ҳайдарова бугун - 18 ёшда!

Атоқли ўзбек шоираси, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Дилбар Ҳайдарова бугун туғилган кунини нишонламоқда.


3.Овқатланиш одоби

Бола азиз, одоби ундан азиз. Фарзандларимизда энг чиройли хусусиятларни шакллантириш, уларни чин маънода ҳар томонлама баркамол ва етук шахс қилиб вояга етказиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.


4.Тарбия қўрғони

Халқ маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсондаги энг гўзал ва покиза туйғулар, ҳаёт ҳақидаги илк тушунча ва тасаввурлар дастлаб оила бағрида шаклланади.


5.НАВОИЙНИНГ ОИЛАГА МУНОСАБАТИ

Гарчи Навоий ёлғиз ўтган бўлса ҳам лекин оилавий ҳаётга муносабати ижобий бўлган. Жумладан, аёлнинг оиладаги ўрнига оид муҳим фикрларни "Маҳбуб-ул қулуб" асарида баён этган: "Эр билан аёл бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва саранжомлик бўлур.


6.ШОҲ ВА ШОИР ШАРАФЛАНДИ

 Амалдаги ойда шеърият мулкининг султони ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 576 йиллиги ва улуғ юртдошимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 534 йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий кечалар ва маърифий тадбирлар ана мақсадга хизмат қилди.


7.Қизлар гулдастаси

Сизга менинг таржимамдаги шеърлари ҳавола этилаётган бу уч озар шоираси ҳам устоз-мураббий мақомидадурлар. Бирлари Фарида Леман Бокудаги "Mthseti" журналининг бош муҳаррири, филология фанлари доктори, шоира, иккинчилари Саодат Наврўз қизи озарбайжоннинг Боку шаҳрида яшаб ижод қилади. Учинчи шоира Гули Элдор Туморли Бокуда журналист-шоира.


8.МЕҲРГА ЙЎҒРИЛГАН АЙЁМ

"Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она" деган шиор доимий кун тартибида туриши лозим.


9.Эзгулик тимсоли

Зулфияхоним ўзида ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини намоён этган аёл. 


10.Кенг нишонланди

Косонсой туманидаги 28-мактабда ҳам Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. Саҳна гуллаган бодом, ғунчалардан бол эмган капалаклар, кўклам даракчиси-қалдирғоч каби баҳор тимсоллари билан безатилди.


11.ҲАМЖИҲАТЛИК НАМОЙИШИ

Асрлар оша яшаб келаётган миллий удум ва қадриятларимиз қаторида ҳашар номли бир тадбир борки, у элнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва уюшқоқлиги ифодасидир. У билан диёр обод, кўнгиллар шод бўлади. Ҳар йили кўкламнинг илк кунларида бутун юрт бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказиш эса мамлакатимизда анаънага айланган.


12.АЗАЛИЙ ВА НАВҚИРОН ҚАДРИЯТ

Табиат уйғониши билан кўклам нафаси дилларга ажиб туйғуларни солмоқда. Ҳаёт нашидаси, умр сурури инсонга завқ бағишлайди. Наврўзи олам халқимизнинг азалий ва навқирон байрами сифатида минг йиллардан буён ардоқланмоқда.


13.ЯНГИ КУН - ЯНГИ УМИДЛАР

Навқирон ва қадимий айём - Наврўз руҳи кириб бормаган оила, маҳалла ёки жамоа қолмади ҳисоб шу кунларда. Кўкламнинг бош байрами шукуҳидан дили завқу шавққа тўлган юртдошларимиз унинг шодликка тўла тантаналарини катта қувонч билдан ўтказяпти. Қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, тилда Наврўз, дилда Наврўз!


14.Наврўз яшнатган диёр

Мустақиллик шароридан балқиган юртимизда баҳор эпкинлари ела бошлади. Бу йил кетишни унутиб, гоҳ ёмғир, гоҳ қорлар билан садоланаётган қиш алҳол чекинди. Узоқ қишдан озорланиб кетган табиат уйғонди. 


15.ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА НАВРЎЗ ТАБРИГИ

Азиз ватандошлар!

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келмоқда.