Мақола топилди: 21 та

1.Замон билан ҳамнафас

Матбуот - давр кўзгуси. Шундай экан, журналист ҳамиша бир қадам олдинда юриши, эл-юртига муносиб маслакдош бўла олиши, замондошларни янги марралар сари чорлаши, жамиятни иллатлардан асраши лозим. Зиммамизда улуғ масъулият бор: Касб байрамимиз муносабати билан муҳтарам Юртбошимиз биз матбуот аҳлига табрик йўллаганларида ҳар йили мамлакатимиз, халқимиз тақдирига даҳлдор мақолалар, асарлар ёзиш вазифасини белгилаб беришлари ҳам бежиз эмас.


2.ТИНЧЛИК БЎЛСИН ДУНЁДА

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 25 йил бўлди. Бир йигит умри.


3.Яхшиликнинг уч қирраси

Ҳаёт эзгулик ва ёвузликнинг, соддароқ қилиб айтсак, яхшилик ва ёмонликнинг курашидан иборат.


4.Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди


5.ХОСИЯТЛИ АЙЁМ

Поп туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида марғузорликларнинг 552 нафар фарзанди таълим-тарбия олмоқда. Билим масканида 5 нафар олий, 12 нафар биринчи ва 20 нафар иккинчи тоифали ўқитувчи ёшларга пухта билим ва мукаммал тарбия беришга ҳаракат қилмоқда. Яқинда устозлар ва шогирдлар даврасида қадимий ва нав­қирон айём - Наврўзи олам муносабати билан байрам шодиёнаси ташкил этилди. Тантана мактаб директори Шуҳратой Алимованинг табриги билан бошланди.


6."Кичкинтой"да катта сайл

Вилоят марказида жойлашган мазкур болалар истироҳатгоҳи ҳам эрта тонгданоқ наманганликлар ва меҳмонлар билан тўлди. Ҳамманинг юзида қувонч, лабида кулгу, барча байрамона кайфиятда. Кираверишга ўрнатилган мустақиллигимизни, Наврўзни, баҳорни улуғловчи, тинчлигимизга шукроналик келтиришга чорловчи шиорлар, киши руҳига руҳ қўшувчи куй-қўшиқлар эса барчанинг қувончига қувонч қўшаётгандай.


7.ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА НАВРЎЗ ТАБРИГИ

Азиз ватандошлар!

Она диёримизга барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл - Наврўзи олам кириб келмоқда.


8.АЁЛ, ОНА, МУАЛЛИМА...

Мўътабар оналаримиз, гўзаллик ва нафосат тимсоли бўлган опа-сингилларимиз орасида аёл деган улуғ зот шарафини эъзозлаб келаётганлар кўп. Учқўрғон туманидаги 36-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гавҳарой Ўрозова ҳам ана шундай эътирофга лойиқ устозлардан бири.


9.ТАЛАБЛАР ҚАНОАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида авваламбор инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркини ҳимоя қилиш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш, фаровонликни таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассамдир. Бу ҳаракат «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да янада муҳим аҳамият касб этмоқда.


10.БАХТ

"Бахт" сўзи замирида олам-олам маъно яширинганини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бу сўз ҳаётингизни безаб туришини-чи? Кимгадир армон, кимгадир бир умрлик йўлдош эканини-чи?


11."БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЙЖАНОБ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ"

"Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз" шиори остида Республикамиз бўйлаб ўтказилган тадбирлар вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.


12.БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Оилада фарзанд туғилса, ота-она, қувончи оламга сиғмайди. Чақалоққа яхши ният билан исм қўйиб, уни оқ ювиб, оқ тараб, кўз бешигида катта қилишади. Фарзандлар улғайгач эса...


13.ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Хайитбоевич Бозоровнинг вилоятимиз аҳли ва ёшларига М У Р О Ж А А Т И

Қадрли ҳамюртлар!

Мамлакатимизда янгича юксалишлар даври бошланди. Бу янгиланишлар  ҳар биримиздан фидойилик ва  ғайрат шижоат намунасини кўрсатишликни талаб этаётганини  барчамиз бирдек англаб, ҳис этиб турибмиз.


14.БИЗ - КЕЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИ

Мамлакатимизда 2017 йил 30 июнь унутилмас сана сифатида тарих зарварақларидан ўрин олди. Шу куни "Камолот" ЁИҲ 4-қурултойида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилди.


15.ҲУР ЎЛКАМ - ГУЛ ВАТАНИМ БОР...

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг тарихий аҳамиятга эга ва  инсонни улуғлашга қаратилган ўта муҳим ҳужжатдир.