Мактабгача таълим

07 / Июль 2017

ҚУЁШ, СУВ, ҲАВО - ТАНГА ДАВО

Учқўрғон туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси ҳовлисига киришингиз билан сизни байрамона кайфият оғушига олади. Чор-атрофи гуллар ва турфа дов-дарахтлар билан кўркам қиёфа касб этган маскан ёз тароватидан куч олиб, яйраётган болажонларнинг қувноқ овозларидан гўё байрам нишонланаётган даврани ёдга солади.


07 / Июнь 2017

ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИГА ЭЪТИБОР

Мамлакатимиз президентининг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори соҳа ходимлари зиммасига таълимнинг энг қуйи бўғини-мактабгача таълим соҳасини давр талаблари асосида ривожлантириш вазифасини юклади. Бу борада орттирилган илғор тажрибалар билан биргаликда дунёнинг энг тараққий топган давлатлари тажрибаси, замонавий педагогик технологияларидан кенг фойдаланиш, биринчи галда тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимлар салоҳиятини оширишга  жиддий эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланган.


07 / Июнь 2017

1 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

Уйчи туманидаги 20-МТМда 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб "Қувноқ болажонлар" тадбири ўтказилди. Унда тарбияланувчилар "Қувноқ стартлар", "Онажонга ёрдамчи" мавзуларида қизиқарли спорт ўйинлари ҳамда уй-рўз­ғор юмушларини бажариш бўйича ўзаро беллашдилар.


07 / Июнь 2017

БОЛАЛАР СОҒЛОМ УЛҒАЙСА ота-онанинг бахти, юртнинг таянчи

Болажон ўзбек учун дилбандини соғлом ва бақувват, билимли ва одобли этиб улғайтириш элу юрт олдидаги энг олий бурч, мажбурият саналади. Буни амалга ошириш учун ўзи емаслик, киймаслик, дунёнинг бор ҳузур-ҳаловатларидан кечиш, ҳатто охирги луқмасини ўзи емай, фарзандига беришга  тайёр.  Бу фахрли, шунинг билан бирга машаққатли юмушнинг бир қисми мактабгача таълим тизими ходимлари зиммасида, десак фикримизни инкор этмассиз. Норин туманидаги 8-мактабгача таълим муассасасида бўлганимизда айни шу ўйлар ўтди хаёлдан.


24 / Май 2017

ҚИСҚА МУДДАТЛИ ГУРУҲЛАР ФАОЛИЯТИДАН ОТА-ОНАЛАР МАМНУН

Поп туман ХТМФМТТЭ бўлимига қарашли 36 та мактабгача таълим муассасаларида 5172 нафар бола таълим-тарбия оляпти. Мазкур муассасаларнинг аксарияти замонавий биноларда жойлашган ва барча шарт-шароитларга эга. Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ёш авлодлар камолига бераётган улкан эътибори ва қилинаётган ғамхўрлик туфайли тарбия масканлари қайта таъмирланиб, янгича кўриниш касб этяпти.


24 / Май 2017

МУЖАССАМ МАШҒУЛОТ

Уйчи туманидаги 40-МТМнинг турдош муассасалар орасида ўзига хос мавқеси бор. Изланувчан ва ташаббкор педагоглар меҳнат қилаётган муассасада ҳамкасбларга манзур бўладиган янгиликлар ва тажрибалар жуда кўп. Болажонларнинг заковати ва зеҳнини ўстириш, атроф-муҳит тўғрисидаги билим ва тушунчаларини бойитишда МТМ педагоглари қўллаётган янги педтехнологиялар ҳам инновацион усуллар ижобий самара бераётгани алоҳида эътироф этилади.


11 / Май 2017

КЎРКАМЛАШГАН МАСКАН бахтиёр болажонлар камолига хизмат қилади

Тўрақўрғон туман марказидаги 1-мактабгача таълим муассасаси 1966 йилда иш фаолиятини бошлаган эди. Ўша вақтда бунёд этилган бино йиллар ўтиб хам сифат, хам сон жихатидан талабга жавоб бермай қўйди.


14 / Июль 2015

Миллий қадриятлар руҳида

Уйчи туманидаги Ёрқўрғон қишлоғида жойлашган 40-мактабгача таълим муассасаси педагогик жамоаси болажонларга миллий анъана ва урф-одатлар, асрлар оша сайқалланган қадриятларимизни таништириш ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида режали машғулотлар билан биргаликда турли тадбирлар ташкил этмоқда.


 

Календарь

2019May
SunMonTueWedThuFriSat
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031