Жараён

24 / Май 2017

ТАЪЛИМНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Глобаллашув даврида илм-фан, техника, ахборот-коммуникация технологиялари, ишлаб-чиқариш жадал ривожланиши ўқитувчи-мураббийлардан таълим-тарбия сифатини такомиллаштириш, илғор педагогик ва инновацион технологиялардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда.


24 / Май 2017

КОММУНИКАТИВ МЕТОДИКА ВА УНИНГ ТАЪСИРИ

Коммуникатив методиканинг асосий мақсади - тил барьерига эга бўлган ўқувчига ундан қутулишга ёрдам беришдир. Коммуникатив методикага оид машғулотларнинг 70 фоизи турли мавзулардаги оғзаки сўзлашувга бағишланади.


11 / Апрель 2017

МАКТАБЛАРДА КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ

Таниқли шоира Дилбар Бону тадбир иштирокчиларига ўз ижоди намуналаридан, шунингдек, қардош Озарбайжон адабиёти вакиллари ижодидан ўзбек тилига ўгирган таржималаридан намуналар ўқиб берди.


27 / Март 2017

ЯНГИ КУН - ЯНГИ УМИДЛАР

Навқирон ва қадимий айём - Наврўз руҳи кириб бормаган оила, маҳалла ёки жамоа қолмади ҳисоб шу кунларда. Кўкламнинг бош байрами шукуҳидан дили завқу шавққа тўлган юртдошларимиз унинг шодликка тўла тантаналарини катта қувонч билдан ўтказяпти. Қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, тилда Наврўз, дилда Наврўз!


27 / Март 2017

ҲАМЖИҲАТЛИК НАМОЙИШИ

Асрлар оша яшаб келаётган миллий удум ва қадриятларимиз қаторида ҳашар номли бир тадбир борки, у элнинг бирлиги, ҳамжиҳатлиги ва уюшқоқлиги ифодасидир. У билан диёр обод, кўнгиллар шод бўлади. Ҳар йили кўкламнинг илк кунларида бутун юрт бўйлаб умумхалқ ҳашари ўтказиш эса мамлакатимизда анаънага айланган.


27 / Март 2017

Кенг нишонланди

Косонсой туманидаги 28-мактабда ҳам Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. Саҳна гуллаган бодом, ғунчалардан бол эмган капалаклар, кўклам даракчиси-қалдирғоч каби баҳор тимсоллари билан безатилди.


27 / Март 2017

ДАВОМАТ - МАКТАБНИНГ ЮЗИ

Давомат - мактабнинг юзи. Унинг яхши ёки ёмонлиги мактабда педагогларнинг ўз бурчларига муносабати , таълим сифати ва мазмуни даражаси, шунингдек, билим даргоҳида ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш учун уюштирилаётган тадбирлар ва кўрилаётган чоралар қандай самара бераётганини ҳам намоён этиб туради.


15 / Март 2017

"МУДОФААЧИ" ҒОЛИБ

Норин туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида анънавий "Шунқорлар беллашуви" ўтказилди. Мусобақада 9 синф ўқувчиларидан ташкил топган "Мудофачи", "Чегарачи", "Адолат", "Қалқон" гуруҳлари куч ва маҳорат бобида ўзаро куч синашдилар. Ҳакамликка заҳирадаги офицерлар таклиф этилгани баҳслар қизғин кечишини таъминлади.


15 / Март 2017

«5 баҳоли» дарс

Уйчи туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида тажрибали педагоглар кўп. Улардан бири 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Гулчеҳра Акбаровадир.


03 / Март 2017

САМАРАЛИ УСУЛ

Бугунги кунда юртимизда хорижий тилларни ўрганиш учун зарур шароитлар яратилди.