Маънавият

30 / Октябрь 2017

ҚИЗЛАР - МИЛЛАТ ДАВОМЧИСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид Давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоки фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўгрисида"ги Фармонида ёшларни ҳар томонлама уйғун, билимли ва ахлокли, миллий қадриятлар ҳамда она Ватанга содиқ фарзандлар сифатида тарбиялаш вазифаси белгиланган бўлиб, айниқса, миллат давомчилари бўлган кизларни маърифатли, оналик мақомига муносиб этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилган.


30 / Октябрь 2017

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Наманган туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби педагогларининг саъй-ҳаракати билан амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан таниша туриб, ҳавас ва ҳайратимизни яшира олмадик.


30 / Октябрь 2017

ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Инсоният яралибдики, оила деб аталмиш муқаддас даргоҳ жамият негизини ташкил этади ва янги авлодни баркамол қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Боланинг табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар - яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчалар пойдевори оилада қарор топади.


03 / Октябрь 2017

ДЎСТИМИЗ ЁДИ

Бешафқат ўлим ўз касбининг устаси, соҳани ривожлантириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, яқинлари, дўст-ёрлари, ҳамкасбларига садоқатли ва ғамхўр инсон, фарзандларига меҳрибон аёлни орамиздан олиб кетди.


03 / Октябрь 2017

САОДАТГА ЕТАКЛОВЧИ КУЧ

Ҳар томонлама етук, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири. Халқимиз эса ўзининг таълим-тарбияга оид улкан меросига эга.


22 / Август 2017

Маърифатга чоғлансин кўнгил

Ён-атрофимиздаги воқеликларга муносабатимизни қай йўсинда ифода этишимиз албатта, савиямизга боғлиқ. Кўп ўқиган кишининг гап оҳангида, қарашларида, ўзини тутишида, ақлу одобида китоб кўрганлиги сезилиб туради.


22 / Август 2017

Ахборот хавфсизлиги: Муаммо ва ечимлар

Телевидение, радио, кино санъати, интернет бола тарбиясига кучли таъсир кўрсатмоқда. Буни болаларнинг уларга ажратаётган вақтидан ҳам билса бўлади. Улар катталарга мўлжалланган кўрсатувларни ҳам бемалол кўришмоқда.


22 / Август 2017

ПОРОМОН АНЖУМАНИ

Сўлим, табиати гўзал Янгиқўрғон туманида жойлашган тоғларга туташ Поромон қишлоғида туғилиб ижод этган таниқли шоир ва фольклоршунос Робиддин Исоқов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий анжуман ҳар галгидан ҳам таассуротларга бой кечди.


22 / Август 2017

Устоз ибрати

Туманимизда ўз касбини эъзозлаб ишлайдиган устоз-мураббийлар талайгина. Ана шундай ўқитувчилардан бири 14-умумий ўрта таълими мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Раънохон Усувалиева бўлади.


07 / Июнь 2017

КИТОБ - ЭЗГУЛИК ЭЛЧИСИ

Бирор санъат турини, радио ва телевидение, замонавий компьютер имконияти ва афзалликларини инкор қилмаган ҳолда айтиш мумкинки, буларнинг ҳеч бири китоб ўрнини боса олмайди. Чунки, мутолаа жараёнида инсон тафаккури, онг-у шуури, тасаввурида юз берадиган ўзгаришлар кўламини бошқа бирор машғулот таъминлаб беролмайди. Китоб - ёлғиз қолганда ҳамроҳ, сафарда йўл кўрсатувчи маёқ, бўш вақтга мазмун бахш этадиган дўст.