"ЁШЛАР ПОЕЗДИ" - НАМАНГАНДА


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида "Ёшлар поезди" тарғибот акцияси доирасидаги тадбирлар водий вилоятлари бўйлаб давом этмоқда. "Ёшлар поезди"нинг водий вилоятларига сафари Намангандан бошланди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш, ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган имкониятлар, шарт-шароитлар, мавжуд имкониятлардан унумли фойдалана олиш масъулияти уларнинг ўз зиммасида эканлигини атрофлича тушунтириш орқали ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, диний экс­тр­емистик оқимга хайрихоҳ оила фарзандларини маънавий соғломлаштириш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мазкур тадбир 14-15 август кунлари наманганлик ёшларга байрамона завқ-шавқ туҳфа этди.

ЁШЛИК - ОРЗУ, ЁШЛИК - КУЧ-ҚУВВАТ

6 та вагондан иборат поездда илм-фан, маданият ва санъат вакиллари, шоир ва ёзувчилардан иборат 200 дан ортиқ киши вилоятимиз чегараси - Поп туманида ўзбекона анъаналарга кўра карнай-сурнай садолари ила кутиб олинди.

Янгиқўрғоннинг қўшни +ирғизистон билан чегарадош Нанай қишлоғидаги «Кўксарой» дам олиш марказида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши раис ўринбосари Суҳроб Мақсудов, шоир Чоршаъм Рўзиев, актриса Нигина Анорбоева, хонанда Музаффар Мирзараҳимов, психология ва бизнес бўйича мураббийлар йиғилганларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар. Адабий мушоираларда она Ватан, истиқлол, шукроналик тараннум этилди. Дилбар қўшиқлар оҳанги барчани рақсга чорлади. Нанай маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчилари қалбига хушнудлик бағишлади.

Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда уюшмаган ёшлар вакилларини ўйлантираётган муаммоларга ечим топилди. "Китоб - ҳаёт хазинаси" акциясида марказий шифохонанинг бошлан­ғич ёшлар ташкилотига бадиий адабиётлардан иборат 100 дона китоб совға қилинди. Бу эса мазкур муассасада кутубхона очилишини таъминлайди. Ҳамшира Ҳилола Абдуллаева шундай кутубхоналарни маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Бураматут қишлоғидаги истироҳат боғида ёзувчи ва шоирлар, фан, санъат ва маданият вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Маҳалла ёшлари ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этишар экан, шу ернинг ўзида кўплаб масалалар бартараф этилди. Масалан, чевар қиз Рухсора Аҳмадалиевага Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан замонавий тикув машинаси ҳадя этиладиган бўлди.

- Бу галги тадбирларимизнинг аҳамияти шундаки, уюшмаган ёшлар вакиллари томонидан ўртага ташланган муаммолар беэътибор қолмаяпти. Мутасадди идоралар вакиллари ёшларга етарлича шарт-шароитлар яратиб бериш масъулиятини зиммаларига олмоқдалар, - дейди тарғибот гуруҳи координатори, республика Ёш ижодкорлар ассоциацияси раҳбари Меҳриноз Аббосова.

Поп туманидаги учрашувларда ёшлар вакиллари томонидан шундай таклиф ўртага ташланди: туман марказидаги истироҳат боғи талабга жавоб бермайди. Мазкур дам олиш масканини ёшларнинг севимли масканига айлантириш керак. Уйғурсойдаги мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун бадиий гимнастика ва хорижий тил ўргатиш тўгаракларини очиш зарур. Мазкур амалий таклиф ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилиб, болалар боғчасида тўгараклар фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди. Чодакда ўтказилган хайрия акциясида ёшларга китоб­лар тарқатилди.

Наманган туманининг Юқори +иёт маҳалласида ўтказилган тадбирларда психолог Венера Амированинг фарзанд тарбиясига оид тренинги аҳоли, хусусан, ёшлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи мураббийлари билан семинар-тренинг ташкил этилиб, иқтидорли йигит-қизлар билан алоҳида мулоқотлар олиб борилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғи, "Ҳидоя" махсус ислом билим юрти, вилоят кардиология марказидаги учрашувларда шоир-ёзувчилар, санъаткорлар билан суҳбатларда ёшлар вакиллари эркин фикрлари билан иштирок этдилар. Улар она Ватанимиз тараққиёти йўлида бирлашиб ҳаракат қилишлари, унинг истиқболи учун янгидан-янги лойиҳалар таклифини бердилар. Кимдир тил ўргатиш маркази қуриш истагида бўлса, яна кимдир тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи. Яна кимдир кутубхона қуриш орзуси билан ҳаракат қилмоқда.

Байрамолди тарғиботи давомида жойларда Муқимий номидаги мусиқали драма театри ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги актёрлари ижросида долзарб мавзудаги спектакл­лар намойиши, ёш иқтидорлар билан учрашувлар ўтказилди.

Хулоса қилиш мумкинки, ёшлик - орзулар, имконлар, куч-қувват ва қудрат демакдир.

У. РАҲИМОВ

 

Мавзуга оид

  1. НАМАНГАНДА "ГУЛ БАЙРАМИ-2019" ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

    Наманган шаҳридаги "Уч фаввора" хиёбонида 59-анъанавий "Гул байрами" фестивалининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    2019-06-17 15:22:19120
  1. Интернет ва ёшлар тарбияси

    Ҳар қандай мамлакатнинг куч-қудрати унинг интеллектуал салоҳияти билан белгиланади. Бу эса, бевосита таълим сифатига боғлиқдир.

    2017-10-30 14:32:48670
  1. ҚЎШИҚ БЎЛИБ ТУЮЛСИН ҲАЁТ

    Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида 80 ёшни ортда қолдирган бўларди.

    2017-01-31 11:00:05685