ЁШ ИХТИРОЧИЛАР БАҲСИ


Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар марказида 2017 йил - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг мажлислар баёни ҳамда Халқ таълими вазирининг буйруғига асосан "Баркамол авлод" болалар ижодиёти фестивал-танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Наманган шаҳар ХТМФМТ ва ТЭБ, "Болалар дунёси" газетаси билан ҳамкорликда ташкил этилган танловда умумий ўрта таълим мактаблари ва марказ тўгаракларидан жами 2014 нафар ўқувчи қатнашди.

Ёшлар "Йилнинг энг ёш ихтирочиси" йўналишида тасвирий санъат, миллий ҳунармандчилик турлари, робототехника ва конструкторлик каби 10 та шарт асосида бўйича ўзаро беллашдилар.

Танлов якунида фахрли ўринларни эгаллаган 26 нафар ўқувчи ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Улуғбек РАҲИМОВ

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик олим дунёнинг 100 нафар энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига кирди

    Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси Рауф Салаходжаев дунёнинг 100 нафар энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига киритилди.

    2017-02-14 12:29:03709
  1. Билимдонлар баҳси

    Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ёшларнинг фан олимпиядаси, билимлар беллашуви ва бошқа танловларда қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқда.

    2017-02-16 15:58:45620