УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ РИВОЖИ


Чортоқ туманидаги 48 та умумтаълим мактабида 10-синфлар очилиб, 1465 нафар ўқувчи қамраб олинди. Ота- оналарнинг ҳоҳиши ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, улар 67 та гуруҳларга тақсимланди.

Мактаб яқинида жойлашган коллежларда ташкил этилган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларига ўқувчиларнинг бориши, давомати, мослашувини таъминлаш назоратга олинди. Касб-ҳунар коллежи ва мактаблар ўртасида томонлар мажбурияти ва ҳуқуқлари тўғрисида шартномалар тузилди.

Ўқувчилар ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидаги 67 та гуруҳда тикувчилик, бичувчилик, ЭҲМ оператори, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик, пайвандлаш, электромонтёр, пазандачилик, сартарошлик каби 13 хил йўналишда белгиланган ўқув-режа асосида касб-ҳунар ўрганмоқдалар.

Мен устоз-мураббий сифатида мактабларда тиришқоқлик, зийраклик, фаоллик билан илм ўрганаётган ўғил-қизларимизни тинимсиз ўқиб-изланишларига ишонаман.

Наргиза ИНОМОВА,

Чортоқ туман ХТБ ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари методисти

Мавзуга оид

  1. СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ бошланғич синфларда мустаҳкамланади

    Кўп йиллик тажрибалар асосида исботланиб, таълимда аксиома мақомини олган бу ибора замирида энг аввало, ўқитувчи маҳорати ва педагоглик салоҳияти, касбий малакаси ҳам муҳим ўрин тутиши сир эмас.

    2017-03-15 16:42:561607