Ҳуқуқий саводхонлик


Январь ойи тарих-ҳуқуқ фан ойлиги этиб белгиланганлиги муносабати билан мактабимизда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 8-синфлар ўртасида "Биз жиноятчиликка қаршимиз" мавзусида тадбир ўтказилиб, ёшларга жиноят таснифи, давлатимиз қонунчилигида ҳуқубузарлик учун белгиланган жазо чоралари, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Ўқувчилар саҳна кўринишлари орқали турмушда учраётган айрим иллатлар оқибатини ҳаётий мисоллар воситасида кўрсатиб бердилар.

Баҳс-мунозара тарзида ўтган мулоқотда ёшлар онгини миллий қадриятларимизга ёт бўлган турли кўринишдаги иллатлардан ҳимоя қилиш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимини ошириш таълим-тарбиянинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Соҳиба Боймирзаева,

Норин туманидаги 31-мактаб

тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси