ҚУШЛАР БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ


Наманган шаҳридаги 72-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбир мактабнинг зоология фани ўқитувчиси, "Ёш табиатшунослар" тўгараги раҳбари Гулноза Шермирзаева томонидан ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад ўқувчи ёшлар ўртасида она Ватанга муҳаббат, табиатни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш, камайиб бораётган ноёб қушлар турини сақлаб қолиш ва кўпайтириш иборатдир.

7 "А" синфнинг "Лочин", 7 "В" синфнинг "Қалдирғоч" гуруҳи ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловда "Жонли бурчак" кўргазмаси ташкил этилиб, ўлкамизда учрайдиган қушлар намойиш этилди.

7 "А" синф ўқувчилари Мунаввар Жабборова, Феруза Акрамжонова, Ойдина Мусаева, 7 "В" синфдан Ойдина Аҳмаджонова, Холиса Муродиллаеваларнинг қушлар мавзусидаги расмлари кўргазмани бойитди.

Жонли бурчакдан уйда парваришланаётган кабутар, бедана, саъва сингари кўплаб қушлар жой олди. Савол-жавоблар қушлар ҳаётига оид бўлиб, табиатни асраш мавзусидаги шеър, қўшиқ, саҳна кўринишлари ижро этилди. Танловда гуруҳларнинг имкониятлари тенг деб эътироф этилди. Фаол ўқувчилар маъмуриятнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Мунаввар Ҳасанова,

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

 

Мавзуга оид

  1. ДЎСТИМИЗ ЁДИ

    Бешафқат ўлим ўз касбининг устаси, соҳани ривожлантириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, яқинлари, дўст-ёрлари, ҳамкасбларига садоқатли ва ғамхўр инсон, фарзандларига меҳрибон аёлни орамиздан олиб кетди.

    2017-10-03 15:39:25525
  1. КИТОБ БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ

    Мамлакатимизда хотин-қизларимизга берилаётган имкониятлар беҳисоб ва кенг эканлигидан бу имконият ва ишончни ўз меҳнатимиз ва қилаётган яхши ишларимиз билан оқлашимиз керак.

    2019-05-31 18:51:35150