ҚЎШИҚ БЎЛИБ ТУЮЛСИН ҲАЁТ


Буюк ижодкор, ардоқли адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида 80 ёшни ортда қолдирган бўларди. Эл аро нафақат истеъдодли шоир, балки шу юртнинг фидойи фарзанди, ватанпарвар ва хушфазилатли инсон сифатида ҳам халқимиз хотирасида мангу яшажак буюк юртдошимизга ана шу қутлуғ ва эъзозли кунларни кўриш насиб этмади. Аммо, элу юрти учун мислсиз хизмат қилганлар ёди муқаддас ва ҳамиша мукаррамдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қабул қилган қарори миллий адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган севимли шоиримиз ва устозимизга кўрсатилган юксак эҳтиром белгиси бўлди.

Эркин Воҳидов ижодини элга таништириш, айниқса, ёш авлодга ўргатишдек шарафли ва масъулиятли вазифани замммага олган поплик таълим ходимлари севимли ижодкор хотирасини ёдга олиш мақсадида тайёрлаган адабий-бадиий анжуман ҳам ана шу қарор ижросидан келиб чиқди. Туман марказидаги 7-БМСМ концерт залида ўтказилган тадбирда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари педагоглари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллалар вакиллари иштирок этдилар.

Эркин Воҳидов ижодига мансуб шеър­лар, достонлар, драматик асарлар, шоир ҳаёти ва ижодига оид лавҳалар бош мавзу этиб белгиланган "Қўшиқ бўлиб туюлсин ҳаёт" номли адабий композиция томошабинларни бефарқ қолдирмади. Умумтаълим мактабларининг қобилиятли ўқитувчилари ва ўқувчилари ижросида янграган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари барчанинг олқишига сазовор бўлди. Жумладан, 15-умумтаълим мактабининг Хадича Каримова, 38-умумтаълим мактабининг Гулнора Каттабоева, 52-умумтаълим мактабининг Ўғилой Файзиева, 10-умумтаълим мактабининг Феруза Усмонова, 12-умумтаълим мактабининг Баҳодир Валиев каби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг чиқишлари тадбир қатнашчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Тадбирда туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири Низомиддин Аброров сўзга чиқиб, Эркин Воҳидовнинг улкан адабий мероси, унинг асарларида илгари сурилган ғоялар ва ижодининг энг асл дурдоналари тўғрисида гапирди. ВХТБга қарашли 7-БМСМи ўқитувчи ва ўқувчилари мазкур тадбирнинг бадиий мукаммал ўтишига салмоқли ҳисса қўшдилар. Анжуман ниҳоясида унинг ташкилотчилари ва иштирокчиларига ХТМФМТТЭ бўлимининг ташаккурномалари топширилди.

Маъмура МАВЖУДОВА,

она тили ва адабиёт фани

услубчиси.

Суратларни Ғанишер АКБАРОВ олган

Мавзуга оид

  1. ҲАЁТ САҲНАСИДА ЯШАМОҚ - САНЪАТ Ҳусниддин ШАРИПОВ, Ўзбекистон халқ шоири

    Ҳусниддин Шарипов адабиётга ўз мавзуи билан кириб келган шоир. Дастлабки шеърлариданоқ у меҳнат аҳли - деҳқонлар, боғбонлар, ўрмончиларнинг орзу-ўйларини, она табиатни улуғлади.

    2017-04-11 13:35:54471
  1. СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

    Норин туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида "Умумий ўрта таълим мактабларида психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш муаммолари ва ечимлари " мавзусида ўқув семинари ўтказилди

    2017-07-07 09:44:05370
  1. "ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР"

    Учқўрғон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида кўнгилли мактаб ўқувчиларидан тузилган "Ёш қутқарувчилар" гуруҳининг амалий тайёргарлик бўйича навбатдаги ўқув машқи ўтказилди. Унда 8 нафар ўқувчи 6 та шарт бўйича беллашди.

    2017-03-15 16:38:59512
 

Календарь

2019May
SunMonTueWedThuFriSat
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031