ҚЎШ ХУШХАБАР


Умумтаълим мактаблари ўртасида эълон қилинган "Обод мактаб" экологик ойлиги доирасида "Энг обод мактаб" танловининг республика босқичи жорий йилнинг март-апрель ойларида ўтказилиб, унда 200 дан ортиқ таълим муассасалари қатнашди.

Тошкент шаҳридаги 217-умумтаълим мактабида "Энг обод мактаб" танловининг 14 нафар республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Қувонарлиси, ғолиблар қаторида Наманган шаҳридаги 82-умумтаълим мактаби ҳам бор. Ғолибларга вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

* * *

Халқ таълими тизимидаги амалиётчи психологлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, салоҳиятли ва фидоийларини аниқлаш ва уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, инновацион технологиялардан самарали фойдаланиб ижобий натижаларга эришаётган мактаб психологларини аниқлаш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган "Энг яхши психолог" республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу танловда Наманган туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактаби психологи Қундуз Ирисбаева ҳам иштирок этиб вилоятимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди ва фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди. Қундузхонни салмоқли ютуғи билан самимий қутлаймиз.

Мавзуга оид

  1. ҚЎШ МУВАФФА ҚИЯТ СОҲИБИ

    Янги ўқув йили арафасида Наргизанинг иқтидорли шогирди, 8-синф ўқувчиси Аббос Султонов "Яшил сайёрамизнинг тақдири ўз қўлимизда" номли республика сиртқи экологик танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни заб этди. Бу, фидойи ўқитувчининг жорий йилдаги иккинчи ютуғидир. 

    2018-08-30 06:00:59458
  1. ХУШХАБАР

    Косонсой туманидаги 13-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Раҳимжон Фозилов тиришқоқлиги, ташаббускорлиги билан мактаб жамоасида катта обрў қозонган. У янги педагогик технология асосларини дарсга тадбиқ этишда ҳам изланувчанлигини намойиш этмоқда.

    2017-05-24 17:56:30654