Қумдан шифо топамиз


Иссиқ қумдан фойдаланиш иссиқлик билан даволаниш усулларидан бири ҳисобланиб, тиббиётда псаммотерапия деб аталади. Организмни чиниқтиришда қум ванналарини қўллаш энг самарали усуллардан бири дея тан олинган.

Тиббиёт илмининг султони Абу Али Ибн Сино ҳам "Тиб қонунлари" китобида шундай ёзади: "Агар қум хусусиятларидан оқилона фойдаланилса, организмда модда алмашинуви яхшиланиб, у одамни кучли ва бардам қилади; бадандаги ортиқча ёғларни эритиб, буғланишга айлантиради, сурункали совуқлик ва бош оғриғини бартараф қилиб, мия фаолиятини мустаҳкамлайди".

Псаммотерапияни илк бор...

Профессор З. Зунунов қум муолажаси (Псаммотерапия) усулини мамлакатимизда биринчи бўлиб ишлаб чиқди. "+ум билан даволаниш майдони"ни ташкил этди. Олимнинг таъкидлашича, қум иссиқликни яхши ютиб, ўзида сақлаб туради. Натижада танадан чиққан тер қумга шимилиб, одам қизиб кетмайди. Ҳатто ҳарорат 60 даража бўлган қумда ҳам бемор ўзини яхши ҳис қилади.

Табиий ва сунъий иситилган қум

Иситиш усулига кўра, қум табиий ва сунъий қум ванналарига бўлинади. Табиий қум ванналари учун дарё ва денгиз соҳилларидаги қуёшда исиган қум ишлатилади. Бундай муолажа йилнинг июнь ойидан то август ойи охиригача қуёш нурининг энг юқори иситиш соатида (14:00 дан 16:00 гача) амалга оширилиши керак.

Шифобахш қумнинг ҳарорат даражаси, намлиги ҳар куни ўлчаб турилади Муолажа учун иссиқ қумнинг устки юпқа қатлами(0-5 см) бўлиши керак.

Умумий қум ванналарида беморнинг қўл ва оёқлари ва танаси 5-12 см 40-45 даражагача қизиган қум қатлами билан кўмиб қўйилади (бош ва юрак соҳасидан  ташқари).

Сунъий қум ванналарида тоза денгиз ёки дарё қуми қиздирилиб, 8-10 см қалинликда қутиларга солинади ва бемор қумга кўмилади (бўйин ва кўкрагидан ташқари). Беморнинг очиқ тана қисми чойшаб билан ёпилади. Бош тагига паралон ёстиқ ёки матога ўралган қум болиши қўйилади. Бош устига соябон ўрнатилиб , баъзан бош совуқ сув билан намлаб турилади. Умумий қум ванналари катталар учун 15-20 дақиқа, болалар учун 10-15 дақиқа, маҳаллий қум ваннаси эса 40-60 дақиқага қўйилиши мақсадга мувофиқ. Муолажа вақтида беморнинг кайфияти ва аҳволи  назорат қилиб борилади: қон босими юрак уриши (пулъс), тана ҳарорати ўлчаб турилади.

Муолажа тугаши билан бемор шамоллашдан ҳимояланган айвонга олиб ўтилиб, танаси қуриб қолган ва ҳўл тер таъсирида намланган қумлардан тозаланади. Кейин бемор чойшаб билан ўралиб, унга кўк чой ичирилади. Муолажадан 20-30 дақиқа ўтгандан кейин ҳам унинг қон босими, томир уриши, ҳарорати назорат қилиб турилади. Бемор айвонда то терлаш жараёни тугагунча дам олгач, қум қолдиқлари илиқ сувда ювиб ташланади. Сўнгра хонада 1,5 - 2 соат ётиб дам олиш тавсия этилади. +ум ваннаси кунора ўтказилади. Даволаш курси 8-10 муолажани ташкил этади. +ум ванналари таъсирида бутун тана бир хилда қизийди, оғриқ қолади. Организмда оксидланиш жараёни кучаяди.

қумли муолажанинг

организмга таъсири:

- иссиқ қум таъсирида бутун тана бир текисда қизийди. Шунинг ҳисобига организм­да модда алмашинуви ҳолати кучаяди;

- қон ва лимфа суюқлигининг айланиши равонлашади;

- суяк кўмигида қон ишлаб чиқариш жараёни кучайиб, организмнинг касалликларга қарши курашиши фаоллашади;

- иссиқ қум суяк кўмигини эритади, натижада янги кўмик ишлаб чиқарилишига шароит яратилади;

- тана бўйлаб қон лимфа айланиши тезлашиб, бадандаги шиш ва яллиғланишлар, артроз, артирит, неврит, радикулит, бод, бўғимлар шамоллаши, бачадон ва тухумдон яллиғланишлари, неврология сингари дард­лар қум муолажаси таъсирида батамом тузалади.

Маълумки, қум таъсирида калий, кальций ва магний карбонатлари бор, шунинг учун ҳам тана қумга кўмилиб, терлаганда тери юзасида карбонат ангидрид қавати пайдо бўлиб, у тананинг кислород билан тўйинишини таъминлайди.

Аммо қумга тушишнинг қоидалари билан таниш бўлмаган ҳолларда муолажалар етарлича фойда бермаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам псаммотерапия шифокори кўмагида амалга оширилгани маъқул. +ум дардларни ўзига ютиш баробарида кишининг иммун тизими фаолиятини мустаҳкамлайди.

Намуна АЛИҚУЛОВА,
Поп туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактаби география фани ўқитувчиси