ТИНЧЛИК - УЛУҒ НЕЪМАТ


Асримизда демократия, фуқаролик жамияти инсоният орзусига айланди. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг "ўзбек модели" йўлини танлади.  Йигирма олти йиллик Ўзбекис­тон тажрибаси дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган миллий, диний адоват, уруш ва жанжаллар, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози каби тараққиётга тўсиқ бўлаётган кўнгилсизлардан фарқли равишда халқимиз танлаган йўл тўғри эканини кўрсатди.

Бугун дунё ҳамжамияти Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганмоқда. Бу ютуқлар бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Аммо дунёдаги воқеалар, халқаро муносабатлар шиддат билан ривожланмоқда, ўзгармоқда. Тараққиёт жадал ўсмоқда. Дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини англамаса, қонунга итоаткор, ҳурматда бўлмаса, яъни ҳуқуқий маданияти юксалмаса, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшолмайди.

Ватанпарвар, халқпарвар инсонлар, мард ва шижоатли ҳарбийлар тинчлик ва осойишталик кафолатидир. Бундай инсонлар жамиятда терроризм, эгоцентризм, диний, ахлоқий, маънавий қашшоқлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга зид бўлган иллатлар, бир сўз билан айтганда, жаҳолатни бартараф этишга қодир бўлган ишончли кучдир. Шундай экан, ёшларни комил инсон сифатида халқимизнинг гўзал фазилатлари, анъана ва удумлари руҳида тарбиялаш зарур. Бу билан ички ва ташқи хавфсизликни таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Шунингдек, ҳаётда учраётган айрим камчилик ва нуқсонларга муросасиз бўлишимиз, ҳар қандай вазиятда қонун нуқтаи назаридан, адолатли ҳукм чиқаришга одатланишимиз керак. Демак, меҳнат орқали ҳамиша халқ хизматида бўлишимиз, назария ва амалиёт, сўз ва иш бирлигини таъминлашга масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур.

Илҳомжон ДАДАБОЕВ,

Наманган шаҳар 13-давлат нотариал идораси

Мавзуга оид

  1. БУЮКЛИКНИНГ УЛУҒ НАМОЁНДАСИ

    Уларнинг саноғига етмайсан киши. Абу Али ибн Сино бўладими ёки Фаробий, Алишер Навоий бўладими ёки Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳар бири билан фахрлансак, ғурурлансак, қаддимизни ғоз тутиб, улар изидан борсак арзир.

    2017-04-11 14:04:52653
  1. ТИНЧЛИК БЎЛСИН ДУНЁДА

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 25 йил бўлди. Бир йигит умри.

    2017-01-31 11:16:49681