Тайёргарлик пухта


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги "Иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2017 - 2018 йилларда куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги П+-3079-сонли қарори халқ таълими ходимлари зиммасига ҳам масъулиятли вазифаларни қўйди. Айни кунларда вилоятимиздага барча таълим муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш, иситиш тармоқларини тузатиш, созлаш, янгисига алмаштириш, синовдан ўтказиш, умуман олганда, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари куз-қиш даврига тайёрланмоқда.

Жумладан, Наманган туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли таълим муассасаларида ҳам янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

+арор асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Наманган вилоят хокимлиги, халқ таълими бош­қармаси томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилиб, таълим муассасаларида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.

Тумандаги 34 та мактаб, 22 та мактабгача таълим муассасаси, Баркамол авлод марказлари кичик ҳажм­даги иситиш қозонлари, 6-, 11-, 27-МТМ эса печкалар орқали иситилади.

Шунингдек, 34 та умумтаълим мактаби, 25 та мактабгача таълим муассасаси, Баркамол авлод марказларини иситишда кўмирдан фойдаланилади. Мавсумга тайёргарлик учун васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан 280 м кв дераза ойналари алмаштирилди. 80 п.м ташқи, 400 п.м ички иссиқлик тармоқлари таъмирланди. 2450 м.кв бино томига қорақоғоз қопланди.150 п.м иситиш тизими изоляция қилинди. Таълим муассасаларига 2521 тонна кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, ҳозирга кадар 414 тонна 2-БР, 411,3 тонна кумир бирикет махсулотлари етказиб берилди.

+арорнинг 4-иловасига асосан 9 та таълим муассасасидаги 23 та эскирган иситиш қозони алмаштирилиши белгиланган. 3- мактабда 4 дона эскирган қозон янгиланди. Ички иситиш тизимлари тўлиқ таъмирланди. Бунга 57 млн. сўм маблағ сарфланди. 13-мактабдаги эскирган қозонни янгисига алмаштиришга сарфланиши кўзда тутилган 59,7 миллион сўм маблаг 3- чоракка режалаштирилди. 16- мактабдаги ички иситиш тармоғини таъмирлаш, эски қозонларни алмаштиришга эса 52 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, худди шундай мақсадлар учун 19- мактабда 30 миллион сўм, 23- мактабда 25 миллион сўм, 25-мактабда 40 миллион сўм, 9- мактабгача таълим муассассига 25 миллион сўм, 26- мактабгача таълим муассассига 30 миллион сўм, 32- мактабгача таълим муассассига 30 миллион сўм маблағ ажратилди.

Таълим муассасаларни бюджет маблағлари хисобидан капитал таъмирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда. Масалан, 11- уммутаълим мактабида кўмир ёқилғисига ишлайдиган янги қозон ўрнатилиб, ички иситиш тизимлари тўлиқ таъмирланди. Бу мақсадлар учун 15 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 19-умутаълим мактабининг 950 м кв том қисмига икки қават юмшоқ ўрамли паризол қопламаси ётқизилиб, 45 миллион сўмлик иш бажарилди. Умуман олганда, 26-умумтаълим мактаби,1-, 6-, 8-мактабгача таълим муассаси ҳамда ТХТМФМТТЭБда 140 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Таълим муассасаларни бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирлашга эса 88 млн сўм маблағ сарфланди. Инвестиция дастури буйича 16-мактабнинг филиалига курилаётган 210 ўринли янги ўкув биноси учун 1037 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирга қадар ғишт уриш ишлари якунланди. Том кисмига панел қуйиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилиб, айни вақтда, пол, эшик-дераза ўрнатиш, ички иситиш тизими ва пардоз ишлари давом этмокда. 2017 йил 1 июл ҳолатига 696 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилди. Бунёдкорлик ишларини пудратчи ташкилот "Равнақ" МЧЖ қурувчилари бажаришмоқда.

4-мактабгача таълим муассасасида 778 миллион сўм маблағ эвазига "Имкон Такомил қурилиш" МЧЖ ишчилари томонидан 148 миллион сўмлик иш бажарилган бўлса, 5-мактабгача таълим муассасасида 794,4 миллион сўм маблағ ҳисобидан "Бинокор Имкон Дизайн" МЧЖ ишчилари томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

Тумандаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари натижасида янги 2017-2018 ўқув йилида ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш кўзда тутилган.

Улуғбек РАҲИМОВ

 

Мавзуга оид

  1. Пухта тараддуд кўрилди

    Вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилди. Бундай саъй-ҳаракатларни Тўрақўрғон туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли ўқув муассасаларида ҳам кузатиш мумкин.

    2017-08-22 12:38:22609