ТАШАББУС БЎЛСА


Ўқувчиларга билим бериш жарёнида ўқитувчининг янги инновацион ғоялардан самарали фойдаланиши таълим сифати ва самардорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги педагог юқоридан буйруқ ёки фан ойлигини кутмай ҳафта давомида режалаштирилган ҳар бир машғулотни семинар дарси даражасида ўтишни кундалик иш тартибига айлантириши лозим.

Ўқувчи мактабга келар экан фанлардан янги мавзуларни ўрганиш истагида бўлса, уларни оқ ювиб, оқ тараб кузатган ота-оналар ҳам фарзанд келажагидан умид қилади. Шундай экан, синф хонаси ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳақиқий билим, қизғин савол-жавоблар майдонига айланиши керак. Тўғри, ҳозирда вилоятдаги барча мактабларда бир хил имконият яратилган, деб бўлмайди. Бироқ ўқитувчига берилаётган эътибор, уларни қоғозбозлик, мажлисбозлик ва турли мажбурий юмушлардан ҳимоя этилаётгани, малакасини ошириш, қайта тайёрлаш учун давлат томонидан яратилган қўлайлик, жамиятда ижтимоий мавқеини мустаҳкамлаш, турмуш шароитини яхшилаш борасида амалий ғамхўрлик, бунёдкорлик ишлари педагогларга авалги йилларга нисбатан бир неча баробар ғайрат билан меҳнат қилиш учун етарлидир. Муҳими, салоҳиятли кадрлар етарли, билимга чан­қоқ, интеллектуал қобилияти дунёдаги ҳеч кимдан қолишмайдиган авлод бор. Фақат болалар пухта билим олишига жиддий эътибор қаратиш, одатга айланган, зерикарли, анъанавий усуллардан воз кечиш пайти келди. Ёшларга кўпроқ янгилик бериш, дарсларни давр талабига мос ўтиш зарур. Тажрибамдан шуни биламанки, ўқитувчи билимли ва маҳоратли бўлса, ҳар қандай мавзуни ўзига хос усулда ўта олади.

Масалан, мактабимизда 5-6 синф ўқувчилари ўртасида "Математикасиз бир кун" тадбирини ўтказдик. Бу ўйин шарти ўқувчилар кун давомида математик ҳисоб-китоб­лардан фойдаланмаслиги шарт. Бироқ тезда маълум бўлдики, математикасиз хатто бир дақиқа ҳам яшаш қийин. Ахир, бугун ҳамма нарса муайян вақт, режа, тақсимот, ҳисобот, натижа асосида эмасми? Ўқувчилар фанни ўрганиш аҳамиятини янада теран тушиндилар ва машғулотларга ўзгача масъулият билан қарай бошладилар. Бундан ташқари дарсларда метематик мусобақалар ўтказилиб, фаол ўқувчилар рағбатлантирилади. Ёки очиқ дарсларда ноанъанавий усул, янги педтехнологияларни қўллашда Салимахон Мамажонова ҳамиша пешқадам. Унинг ўқувчилари фан олимпиадаларида ҳам фаол. Мактабимизда олиб борилаётган таълим-тарбия ишларини бундан ҳам намунали йўлга қўйиш борасида доимо изланишдамиз. Бу ташаббуслар барча фанларга тааллуқли бўлиб, ўқувчиларга пухта билим беришга хизмат қилмоқда.

Ижобатхон РАСУЛОВА,

Тўрақўрғон туманидаги

35-мактабнинг математика

фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ҚАНОТ

    1867 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган 77-умумтаълим мактабимиз Наманган шаҳридаги йирик илм даргоҳларидан бири саналади.

    2019-07-02 16:46:05147
  1. АЁЛ СОҒЛОМ БЎЛСА...

    Мусобқа ғолибларига бош етакчи И.Раҳмонов ташкилотчилар совғасини топширди. Беллашув хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Зотан, аёл соғлом бўлса, оила тинч, жамият нурафшон бўлади.

    2017-12-04 15:20:02575