ТАРИХНИ АНГЛАШ - ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ


Наманган туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида математика фани ўқитувчиси Нигора Ёдгоралиева томонидан тарих ва ҳуқуқ фани ойлиги доирасида "Тарихни билиш - ўзликни англаш" мавзусида 5-синфда маънавият соати ташкил этилди. Очиқ дарс тарзида ўтилган машғулотда тарихий шахсларнинг давлат ва жамият тариққиётида тутган ўрни, хусусан, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасиги кўра истиқлол йўлини танлашида давлат раҳбари сифати амалга оширган улкан ислоҳотчилик ташаббуси, мамлакатни дунёдаги етакчи давлатлар қаторидан жой эгаллаши, иқтисодий ривожланиш, жамиятнинг маънавий янгиланишидаги беқиёс хизматлари ҳақида сўз юритилди.

Малика ЖАЛИЛОВА