СОҒЛОМ КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ


ВХТБ тасарруфидаги ахборот-ресурс марказида 26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан "Гиёҳвандлик-аср вабоси" мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Наманган шаҳридаги Давлат ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати ўқувчилари, "Маданият" ва "Сумалак" маҳаллаларининг фаол китобхон ёшлари иштирок этишди. Тадбирда марказ мутахассислари нафақат жисмоний, балки руҳий таназзулга етакловчи бангиликнинг фожеавий таъсири, наркотик моддалар истеъмол қилиш умр заволи бўлиш билан бирга инсон руҳияти кушандаси ҳам эканлиги ҳақида кенг тушунтириш бердилар. Анжуман доирасида ёшлар ўртасида алкоголизм ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилишнинг зарари ҳақида битилган илмий-оммабоп қўлланмалар ва китоблар кўргазмаси намойиш этилди. Тадбир қатнашчилари иштирокида уюштирилган давра суҳбатида барчанинг фикри якдил чиқди. Оғуфурушлик ва гиёҳвандликнинг етаклайдиган йўли битта: Инсон таназзули. Ундан эҳтиёт бўлиш, соғлом турмуш ва келажакни танлаш ҳар бир ёшнинг ўз қўлида.

Матлуба ЭШОНБОБОЕВА,

вилоят АРМ бўлим мудири

Мавзуга оид

  1. БОЛАЛАР СОҒЛОМ УЛҒАЙСА ота-онанинг бахти, юртнинг таянчи

    Болажон ўзбек учун дилбандини соғлом ва бақувват, билимли ва одобли этиб улғайтириш элу юрт олдидаги энг олий бурч, мажбурият саналади. Буни амалга ошириш учун ўзи емаслик, киймаслик, дунёнинг бор ҳузур-ҳаловатларидан кечиш, ҳатто охирги луқмасини ўзи емай, фарзандига беришга  тайёр.  Бу фахрли, шунинг билан бирга машаққатли юмушнинг бир қисми мактабгача таълим тизими ходимлари зиммасида, десак фикримизни инкор этмассиз. Норин туманидаги 8-мактабгача таълим муассасасида бўлганимизда айни шу ўйлар ўтди хаёлдан.

    2017-06-07 12:16:30728
  1. "ТАРИХСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ"

    "9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган шаҳридаги 36-умумий ўрта таълим мактабида "Тарихсиз келажак йўқ" мавзусида 6-синф ўқувчилари томонидан тадбир ўтказилди. Уни синф раҳбари Муҳаббат Йўлдашева шеърий сатрлар билан бошлаб, маҳорат билан олиб борди.

    2017-05-24 17:31:12783
  1. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ - ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ КАФОЛАТИ

    Наманган шаҳридаги 82-умумий ўрта таълим мактаби вилоят марказидаги энг йирик ва пешқадам таълим муассасаларидан бири.

    2017-03-15 16:45:21813