СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН


ИИБ ходимлари ўқувчиларга гиёҳванд­лик мудҳиш жиноятларни келтириб чиқарувчи, инсонни маънавий дунёсини бузиб, ваҳшийликка етакловчи хавфли иллат эканлиги, бунинг оқибатида дунёда миллионлаб болалар ота-онасиз,бошпанасиз қолаётгани, гиёҳванд ота-оналардан дунёга келадиган болалар ногирон бўлиб туғилаётганлиги ҳақида батафсил тушунча бериб ўтишди. Бу иллат домига тушиб қолмаслик учун инсон, аввало ўз оиласини севиши, яхши ўқиб, спорт билан мунтазам шуғулланишлари, мактаб ва мактабдан ташқари ўқув масканлари, кутубхоналарга бориб билимларини мустаҳкамлашлари зарурлигини таъкидлашди.

Тадбирда мактаб директори Дилфуза Охунова сўзга чиқиб, ўқувчилар учун мактабда ташкил этилган тўгараклар, кутубхонадан унумли фойдаланиб, келажакка мустаҳкам билим ва юксак аҳлоқий тарбия билан қадам босиш, юртимиз истиқболи учун муносиб фарзандлар бўлишга чақирди.

Ўқувчилар гиёҳвандликнинг оғир оқибатларини акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этдилар.Бундан таш­қари мактабимизда 6-7-8-синф ўқувчилари ўртасида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз"мавзусида иншолар ва расмлар танлови ўтказилиб, энг яхши ижодий ишлар соҳиблари мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

"Меҳнатобод" МФЙ профилактика инспектори Ш Омонов, маҳалла посбони Т. Исроилов ҳамда мактабимиз Ёшлар иттифоқи етакчиси Г. Кенжаевалар 8-9-10-синф ўқувчилари ўртасида "Соғлом ҳаёт гаштини сур" мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Тадбир  якунида ўкувчиларга гиёҳвандликка ва жиноий ишларга берилган ёшларнинг пушаймонлари акс эттирилган видеоролик намойиш этилди.

И. УМАРОВ,

мактаб директорининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Мавзуга оид

  1. ҚЎШИҚ БЎЛИБ ТУЮЛСИН ҲАЁТ

    Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида 80 ёшни ортда қолдирган бўларди.

    2017-01-31 11:00:05593
  1. ҲАМ МАРОҚЛИ, ҲАМ МАЗМУНЛИ ёзги ҳордиқ палласи ўқувчилар учун ана шундай ўтади

    Дарҳақиқат, бу йилги ёзги таътил 17250 нафар наманганлик ўқувчи учун жуда мароқли ва мазмунли ўтадиган бўлди. Чунки, улар янги ўқув йилида янги билимларни ўзлаштириш учун зарур куч-қувватни вилоятнинг энг соя-салқин гўшаларида жойлашган дам олиш оромгоҳларида йиғадилар.

    2017-06-07 12:02:17581
  1. БОЛАЛАР СОҒЛОМ УЛҒАЙСА ота-онанинг бахти, юртнинг таянчи

    Болажон ўзбек учун дилбандини соғлом ва бақувват, билимли ва одобли этиб улғайтириш элу юрт олдидаги энг олий бурч, мажбурият саналади. Буни амалга ошириш учун ўзи емаслик, киймаслик, дунёнинг бор ҳузур-ҳаловатларидан кечиш, ҳатто охирги луқмасини ўзи емай, фарзандига беришга  тайёр.  Бу фахрли, шунинг билан бирга машаққатли юмушнинг бир қисми мактабгача таълим тизими ходимлари зиммасида, десак фикримизни инкор этмассиз. Норин туманидаги 8-мактабгача таълим муассасасида бўлганимизда айни шу ўйлар ўтди хаёлдан.

    2017-06-07 12:16:30542