СИФАТЛИ ТАЪЛИМ УЧУН


Норин туманидаги 9-умумтаълим мактабида "Комплекс параметрлар асосида таълим сифатини баҳолаш натижалари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари ва таълим муассасалари рейтинги" мавзусида  ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар тумандаги умумий рейтинг кўрсаткичи паст, билимлар беллашуви ва фан олимпиадасида юқори натижа кўрсата олмаётган мактабларга методик ёрдам кўрсатиш, дарсларни таҳлил этиш, очиқ дарсларни кузатиш орқали ўқитувчиларга услубий тавсиялар бериш, илғор тажрибларни оммалаштириш мақсадида ўтказилди. Умуман олганда, туманда таълим сифатини ошириш учун таянч мактабларда ўқув семинарлари ташкил этишдан ташқари, мактаблар кесимида методик эҳтиёжлар асосида семинарлар олиб борилмоқда.

Директорлар, ХТБ методистлари иштирок этган семинарда бошланғич ва юқори синфларда ўтказилган очиқ дарслар ҳам кузатилди. Жумладан, 7-синф география дарсида "Тошкент вилоятининг иқтисодий ҳаёти" мавзусида очиқ дарс кузатилди. Ўқитувчи Маҳмуда +одирова ўқувчиларга Тошкент вилоятидаги мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутган йирик саноат корхоналари, географик муҳити, ландштафти, қазилма бойликлари ҳақида зарур маълумотларни берди. Ноанъанавий тарз­да ташкил этилган машғулотда   АКТдан самарали фойдаланилди. Слайд, кўргазмали қурол, тарқатма материал, қизиқарли савол-жавоблар  мавзуни мустаҳкамлаш, ўқувчилар фаоллигини оширишга хизмат қилди. Янги мавзу юзасидан фильм намойиш этилиши ўқувчилар қизиқишини оширди.

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мамлакат Илназарова 9-синфда адабиёт фанидан ўтган очиқ дарсда ўқувчилар билими  баҳру байт, ўзаро савол-жавоб орқали мустаҳкамланди. Ўқитувчи "ақлий ҳужум" методини қўллаб, "Ўтган кунлар" романида қиз суратида кўринган малак ким?", "Муштум" журналига ким асос солган?", "Саодат" журналига узоқ йиллар муҳаррир бўлган таниқли шоира?", "Ҳамид Олимжоннинг илк шеърий тўплами қандай номланган?" каби  саволлар орқали ўқувчиларни фаолликка чорлади. Ҳамид Олимжоннинг "Ўрик гуллаганда", "Чимён эсдаликлари" янги мавзу сифатида ўрганилди. Дарсда "Ўрик гуллаганда", "Энг гуллаган ёшлик чоғимда"  қўшиқларидан фойдаланилди. Дарс якунида 11-мактаб директори Раъно Асриддинова дарсга муносиб  баҳо бериб,  мавзуни  кенг ёритиш юзасидан  фикр билдирди.

Тарих фани ўқитувчиси  Жамила Саримсоқованинг 9-синф­да "ХХ аср бошларида Ўрта Осиёда жадидчилик ҳаракати" мавзусида ўтган очиқ дарсида Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла +одирий, Ҳамза, Ибрат сингари маърифатпарварлар бошлаган ташаббус мазмун-моҳияти, тарихда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлади. Дарсда слайд, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда  ўқувчиларга кенг маълумотлар берилди.

Семинар якунига бағишланган йиғилишда мактаб директори Ҳурматилла Тўхтабоев,  маънавий-маърифий ишлар бў­йича  ўринбосар Абдувоҳид Қўчқоров раҳбарлигида  таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишлар, очиқ дарсларни ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама этилди. Таълим сифатини ошириш, мактабнинг рейтинг  кўрсаткичларини  яхшилаш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Абдусаттор БОТИРОВ

 

Мавзуга оид

  1. ҲАМ МАРОҚЛИ, ҲАМ МАЗМУНЛИ ёзги ҳордиқ палласи ўқувчилар учун ана шундай ўтади

    Дарҳақиқат, бу йилги ёзги таътил 17250 нафар наманганлик ўқувчи учун жуда мароқли ва мазмунли ўтадиган бўлди. Чунки, улар янги ўқув йилида янги билимларни ўзлаштириш учун зарур куч-қувватни вилоятнинг энг соя-салқин гўшаларида жойлашган дам олиш оромгоҳларида йиғадилар.

    2017-06-07 12:02:17690
  1. СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ бошланғич синфларда мустаҳкамланади

    Кўп йиллик тажрибалар асосида исботланиб, таълимда аксиома мақомини олган бу ибора замирида энг аввало, ўқитувчи маҳорати ва педагоглик салоҳияти, касбий малакаси ҳам муҳим ўрин тутиши сир эмас.

    2017-03-15 16:42:562023