СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ бошланғич синфларда мустаҳкамланади


Кўп йиллик тажрибалар асосида исботланиб, таълимда аксиома мақомини олган бу ибора замирида энг аввало, ўқитувчи маҳорати ва педагоглик салоҳияти, касбий малакаси ҳам муҳим ўрин тутиши сир эмас. Устоз қанчалар билимдон ва маҳоратли бўлса, ўқувчилар пухта билим ва тарбия олишаверади. Туманимизда ана шуни назарда тутиб, бошланғич таълим ўқитувчиларининг малака ва тажрибаларини оширишга жиддий эътибор берилади. Мазкур мақсад илмий-амалий ва ўқув семинарлари, ўзаро тажриба алмашишга мўлжалланган "Маҳорат мактаби" ва "Устоз-шогирд" анъаналари орқали амалга оширилади. Шунингдек, тажрибали педагоглар томонидан ташкил этиладиган очиқ дарслар ва намунавий машғулотларнинг ҳам алоҳида аҳамияти бор.

Яқинда 1-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган вилоят ўқув-амалий семинари ҳам шу мақсадга йўналтирилди. Халқ таълими вазирлигининг таълим сифатини яхшилашга оид тьавсиялари асосида ўтказилган анжуман қатнашчилари даст­лаб илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини кузатдилар. Машғулотларда асосий эътибор ўқувчилар билимида бўшлиқни тўлдиришга қаратилди. "Дарс муқаддас", "Ўрган-ўргат", "Мураккаб фан ўрганаман", "Соғлом муҳит-соғлом жамоа", "Пухта режа-самарали натижа", "Узлуксиз ва узвий" ва "Яхши муаллим-сифатли таълим" тавсиялари бўйича намойиш этилган тажриба ва методлар ёш мутахассисларнинг касбий малака ва маҳоратларини орттиришга хизмат қилди.

Ўқув анжумани якунига бағишланган таҳлилий йиғилишда энг намунали дарслар муаллифларининг ютуқлари ва илғор тажрибалари эътироф этилди ва ВХТБ фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Муҳокама этилган дарс ишланмалари ва методик ишлар бўйича ҳам тегишли қарор қабул қилиниб, уларни оммалаштириш тавсия этилди.

Мунира АКБАРОВА,

Тўрақўрғон туман ХТМФМТТЭ бўлими методисти

Мавзуга оид

  1. ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР: ТАЪЛИМ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

    Иккинчи экспериментатор ўқитувчи Гавҳарой Мирзараҳимованинг фикрича, 5-синф немис тили фани дарслиги олдинги босқичларда ўқувчи ўрганган мавзуларни такрорлаш орқали билимни мустаҳкамлайди, ўқувчининг тил ўрганиш кўникмасини ривожлантиради.

    2017-04-11 13:58:55394
  1. СИФАТЛИ ТАЪЛИМ - БОШ МАҚСАДИМИЗ

    "Таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинларини замон талаблари асосида такомиллаштириш-биринчи даражали вазифамиз", деб таъкилагандилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. Таълимни ривожлантириш ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилдириш ўқитувчи ва мураббийларнинг муқаддас бурчидир.

    2017-10-30 14:52:26428
  1. КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

    Кейинги йилларда ўқувчиларнинг эстетик дидини ўстиришда тасвирий санъат дарсларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабларда ташкил этилган тўгараклар фаолиятини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида тарихий саналарга бағишлаб ўтказилаётган кўрик-танловлар ҳам соҳани такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

     
    2017-12-04 16:08:03639
  1. БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯ

    Таълим-тарбия ўқувчининг тез ўзгараётган замонда яшаши учун щаётий кўникма ва малакаларини шакллантирувчи жараёндир. Шунинг учун таълим йўналишида инновацион усуллардан фойдаланмоқдамиз.

    2018-05-16 03:58:45309
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031