СИФАТЛИ ТАЪЛИМ - БОШ МАҚСАДИМИЗ


"Таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинларини замон талаблари асосида такомиллаштириш-биринчи даражали вазифамиз", деб таъкилагандилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. Таълимни ривожлантириш ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қилдириш ўқитувчи ва мураббийларнинг муқаддас бурчидир.

Республика халқ таълими вазирлигининг "Халқ таълими тизимида узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва илмий-методик хизматни такомиллиштириш тўғрисида"ги 258-буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳридаги 43-умумий ўрта таълим мактабида "Она тили ва адабиёт фанидан узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш " мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда Шоҳида Нишонованинг "Аҳмад Яссавий хикматлари", Хуршида Нишонованинг "Янгиланган шеърият соҳиби", Шаҳноза Боймирзаеванинг "Мирмуҳсиннинг ҳаёти ва ижоди" мавзуларидаги адабиёт фанидан ўтказилган очиқ дарслари, Акмал Фозиловнинг 10-синф­да "Лексикология ва нутқ услублари" мавзусида она тилидан очиқ дарси ҳамда Зарнигор Сотимованинг "/офур /улом ҳассос шоир" мавзусидаги адабиёт тўгараги, шунингдек, "Ўзбек тили - миллатнинг руҳи" деб номланган адабий-мусиқий тадбир семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Наманган шаҳар халқ таълими бўлими вакиллари Илҳомжон Камолов ҳамда Ҳанифа Абдураҳимовалар очиқ дарсларини баҳолаб, етарли билим ва маҳоратга эришган, услубчи ўқитувчилар сифатида этироф этилган Ш.Нишонова билан Х.Нишоноваларга педагогик фаолиятида эришаётган ютуқлари учун эсдалик совғаларини топширдилар.

Улуғбек Раҳимов

Мавзуга оид

  1. СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ПОЙДЕВОРИ бошланғич синфларда мустаҳкамланади

    Кўп йиллик тажрибалар асосида исботланиб, таълимда аксиома мақомини олган бу ибора замирида энг аввало, ўқитувчи маҳорати ва педагоглик салоҳияти, касбий малакаси ҳам муҳим ўрин тутиши сир эмас.

    2017-03-15 16:42:562318
  1. ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ ВАЗИФА

    Ваҳобжон РАЖАПОВ,

    вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, тарих фанлари номзоди

     
    2018-01-04 15:37:324341