"ШОДИЁНА"ДА ШОДИЁНА


Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуаси қатор қутлуғ маросим ва издиҳомларга кўп гувоҳ бўлган. Бироқ, бу галги шодиёна баридан ўзгача, меҳр ва эъзоз, шон ва шараф, юксак эҳтиром туйғуларига ҳамоҳанг нишонланди. Чунки, бу тадбир энг улуғ, энг қадрли, энг шарафли касб соҳиблари - ўқитувчи ва мураббийлар, устозларни шарафлаш, уларга анъанавий касб байрамлари муносабати билан иззат-икром кўрсатишга бағишланди.

Вилоятимизнинг олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим муассасаларида самарали ва фидойиларча меҳнат қилаётган энг пешқадам педагогларни жамулжам айлаган байрам тантанасида вилоятимиз мураббий-устозлари, фахрийлари, ОАВ ходимлари қатнашдилар.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳайрулло Бозаров таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, ёш авлоднинг мукаммал билим олиб, касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароит, чексиз эътибор ва ғамхўрлик, мустақиллик йилларида таълим соҳасининг ривожланиши ва тараққиёти энг аввало, шу тизимда меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг фидойиларча меҳнатлари маҳсули эканлигини таъкидлаб, уларни юртимиз бўйлаб тантана қилинаётган умумхалқ байрами - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан қизғин табриклади. Шундан сўнг мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига биноан таълим равнақига қўшаётган салмоқли ҳиссаси, ёш авлод таълим-тарбиясидек шарафли ва масъу­лиятли вазифани сидқидил ўтаётгани туфайли давлатимизнинг юксак унвон ва мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчи-мураббийлар даврага чорланди.

Устозларни шарафлаш маросимида меҳнат фахрийси Ҳурнисо ая Мирзараҳимова сўзга чиқиб, ўқитувчи ва мураббийлар номидан кўрсатилган юксак эҳтиром учун миннатдорлик билдирди ва байрам муносабати билан энг самимий тилакларини изҳор этди.

Тантанада бир гуруҳ илғор педагоглар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари, "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Байрам шодиёнасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яхёбек Мўминов, таниқли хонанда Умиджон +орабоев, вилоятимизнинг умидли ёш қўшиқчилари ижросида янграган дилрабо қўшиқлар даврага кўтаринки руҳ, ажиб кайфият бахш этди.

Ҳудди шундай байрам тадбирлари вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Улуғбек РАҲИМОВ

Мавзуга оид

  1. "Кичкинтой"да катта сайл

    Вилоят марказида жойлашган мазкур болалар истироҳатгоҳи ҳам эрта тонгданоқ наманганликлар ва меҳмонлар билан тўлди. Ҳамманинг юзида қувонч, лабида кулгу, барча байрамона кайфиятда. Кираверишга ўрнатилган мустақиллигимизни, Наврўзни, баҳорни улуғловчи, тинчлигимизга шукроналик келтиришга чорловчи шиорлар, киши руҳига руҳ қўшувчи куй-қўшиқлар эса барчанинг қувончига қувонч қўшаётгандай.

    2017-03-27 11:22:01382
  1. ҚЎШИҚ БЎЛИБ ТУЮЛСИН ҲАЁТ

    Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида 80 ёшни ортда қолдирган бўларди.

    2017-01-31 11:00:05378
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031