СЕРЖАНТЛАР ҲУЗУРИДА


Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч. Бугун Ўзбекистон Республикаси +уролли Кучларида хизмат қилаётган ҳарбийлар ана шу шарафли ишни шараф билан ўтамоқдалар. Ўқувчиларда ватанпарварлик, мардлик, бурчга садоқат, огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Чортоқ туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги"да тарғибот ишларини янада кучайтириш, маънавий-маърифий тадбирлар кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилди.

+уролли Кучлар мамлакатимиз сархадлари хавфсизлигининг ишончли гарови эканлигини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича вилоят халқ таълими бош­қармасининг "Халқ таълими тизимида Ўзбекистон Республикаси +уролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 259-сонли буйруғи ижроси юзасидан тумандаги Шарқий ҳарбий округ сержантлар тайёрлаш мактабига ўқувчилар саёҳати уюштирилди.

Тадбирда Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Норин, Янгиқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларидан жами 250 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ўқувчиларни сержантлар мактаби раҳбарияти ҳамда курсантлар илиқ кутиб олдилар. Майдонда саф тортган ҳарбийлар номидан сўзга чиққанлар ёшларни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Ўзбекистонга муносиб фарзанд, собит ва матонатли, ҳарбий хизматга тайёр инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар. Сержантлар мактаби Ўзбекистон +уролли Кучларини жанговар малакали кадрлар билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ҳарбий маҳоратни пухта эгаллаш учун барча зарур шароитлар яратилган. Курсантларнинг ҳарбий тайёргарлик бобидаги амалий чиқишлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз ўрнида бўлажак ҳарбийлар ҳам "Мардлар қўриқлайди Ватанни" номли концерт дастурини намойиш этлилар.

Учрашув давомида ўқувчилар харбийлар учун яратилган қулайликлар, ўзига хос тартиб-интизом, шинам ётоқхона, кутубхона фаолияти, алоқа хизмати, ўқув хоналари, замонавий қуроллар билан ишлаш, ҳарбий вертолёт ва самолётда учишни ўрганиш майдончаларида олиб борилаётган ҳарбий ўқув-машқлари билан яқиндан танишдилар.

Бу саёҳат ўқувчиларга катта таассурот колдирди,

Муҳаббат Убайдуллаева,

Чортоқ туман ХТБ шўъба раҳбари

 

Мавзуга оид

  1. БЎЛҒУСИ ЧЕМПИОНЛАР ҲУЗУРИДА

    Стадионлар, спорт мажмуалари, гиламлар, ринглар - мардлар майдони. Бироқ, уларга йўл зиёхонадан, аниқроғи, спорт мактабидан бошланади.

    2019-05-31 18:48:29202