САДОҚАТ ТУЙҒУСИ ШАКЛЛАНДИ


Ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил кунларида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавий оламини янада бойитиш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қобилиятларини ўстириш мақсадида Наманган шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси М.Эркаевалар билан ҳамкорликда "Ёш актёрлар" тўгарагини ташкил этдик.

Тўгаракка 6-7 синфлардан 56 нафар иқтидорли ўқувчи жалб этилди. Ўқувчилар илк бор Наманган шаҳар "Болалар кутубхонаси" АРМ ходимлари билан ҳамкорликда 7-синф ўқувчилари иштирокида "Амир Темур адолат ва қудрат тимсоли" мавзусида саҳна кўриниши намойиш этиб, соҳибқироннинг давлат бошқаруви, илм-фанга қаратган эътиборини маҳорат билан акс эттирдилар.

Тадбир натижасида ёшларда Амир Темур шахсига ҳурмат, миллий қадриятларимизга садоқат туйғуси шаклланиши билан бирга Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббус бўйича тадбирлар кўламини кенгайтириш имконияти яратилди.

Ҳолида ҲАСАНБОЕВА,

математика фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ВАТАН ТУЙҒУСИ

    Ватан-муқаддас. Инсоннинг ватанга муносабати унинг маънавий қиёфасини белгилайди. Ижодкор шахси бу борада бошқаларга ибратдир. Чунки, уларда халқ ва мамлакат такдирига дахлдорлик туйғуси кучли бўлади. Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов ҳаёти фикримизга мисолдир.

    2017-05-24 16:44:46648
  1. ВАТАНГА САДОҚАТ НАМУНАСИ

    Юзма-юз мулоқотда ҳарбий ва ёшлар ўртасидаги дўстлик, ҳамфикрлилик туй­ғулари мустаҳкамланиб, ўқувчилар Ватанга муҳаббат ва садоқатнинг ёрқин намунаси бўлган ҳарбий хизмат ҳақида унутилмас таассурот ва эзгу орзулар билан қайтдилар.

    2018-02-17 10:48:39723