"ОНАНГИЗ ПЕШОНАСИНИ СИЛАНГ.."


Ҳаёт имон-эътиқодли инсонлар боис гўзал. Бундай юртдошларимиз орамизда жуда кўп. Одатда ҳар бир соҳада фидойи мутахассислар бўлиб, улар ёшларга устоз, ҳамкасбларига тиргак вазифасини ўтайди. Баъзан улар камтарлиги туфайли доим ҳам кўзга ташланавермаслиги мумкин. Лекин сидқидил меҳнат қилиб, нонини ҳалоллаб ейди. Бундай инсонлар бировга яхши кўриниш учунгина ишламайди, балки касбга садоқати уларга масъулият юклайди.

Мен таълим тизимида 50 йилдан ортиқ фаолият кўрсатган меҳнат фахрийси Абдуллажон ака Сирожиддинов билан суҳбат чоғида ундаги шу фазилатларни илғадим.

- Ўзимдаги яхши хулқ-атворни она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Юсупов Тошпўлат домладан юқтирганман. - дейди суҳбатдошим. - Устознинг ростгўй, камсуқим, меҳнатсеварлигига ҳавас қилганман. Ундан Ватанни севишни, одамларга садоқатли ва меҳрибон бўлишни ўргандим.

Абдуллажон домла устозга ҳавас қилиб, 1967 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини тамомлади. Шу йилдан Чортоқ туманидаги 41-умумтаълим мактаби ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берди. Меҳнат фаолиятининг 28 йили илмий ишлар мудири, директор ўринбосари, мактаб директори каби масъулиятли лавозимларда ўтди. Лекин у ҳамиша синфга, ўқувчилар ҳузурига ошиқди, асосий вазифаси ёшларга пухта билим бериш деб билди.

Мен унинг 12 фарзанд отаси эканини билиб, тўғриси, ҳайратландим. "+андай боққансиз?" деган савол беихтиёр оғзимдан чиқиб кетди. Аслида боланинг таълим-тарбияси оғирроқ. Ахир, битта болани ҳам тўғри йўлга сололмай, элда юзи шувут бўлганлар йўқми?

- Тўрт қизим, бир набирам ўқитувчи. Яна биттаси институтда ўқимоқда. Мен ҳеч қачон болаларим кўплигидан уй-жой ташвишини қилмаганман. 170 сўм ойлик билан барини уддаладим. Камимиз йўқ. Тўйлар қилдик. Машина олдик. Эл-юртда ўрнимиз бор. Сабаби ичмадим, чекмадим, қимор ўйнамадим. Ўткинчи ҳаваслардан тийилдим. Тежамкор бўлдим, лекин хасислик қилмадим. Ўқитувчи фақат дарсда эмас, балки ҳаётда ҳам ўқувчиларга ибрат бўлиши керак. Ўзи тамаки тутатиб, ёшларга қандай қилиб чекма дейди, ўзи ичкиликка берилса, унинг пандига ким қулоқ солади? Касб масъулияти фақат пухта билим беришда эмас. Устоз ёшларга ўз ҳаёти давомида ахлоқ-одоб, тарбия намунасини кўрсатсин.

Абдуллажон домла кўпни кўрган. +ари билганни пари билмас, деб шунга айтадилар-да. Аммо бу инсонни кекса дейишга тил бормайди. /айратли, тетик, бардам, ҳеч ким уни 82 баҳорни кўрган демайди. Шу ёшда кўзойнакка эҳтиёж сезмайди. Ҳар ҳолда қаҳрамонимдан саломатлик сирларини сўрадим.

- Бунга ўзим ҳам қизиқаман. - деб гапни илиб кетди ёшгина чол. - Бир куни /ирвонга 90 ёшли бир инсонни кўргани бордим. У ҳақда эшитиб, азбаройи ҳавас қилганимдан йўқладим. Борсам елкасида кетмон боғда юрибди. Кампирига чой қўйиб, ошга пиширишни тайинлади. Ҳаракатини кузатиб, меҳнат саломатлик гарови эканига ишондим. Биласизми, унинг вужудидан куч ёғилиб турар, шашти баланд эди. Мен эса ўз вақтида овқатландим, ишдан бўш вақт топсам яна ишга киришдим.

Очиғини айтганда, кекса авлоддан кўп ибрат олса арзийди. Улар катта ҳаёт йўлини босган. Ўнта фарзандни ўрнига қўйиб, биронтасидан панд емаган. Бир шишадан ароқ ичган ота-бола қайда-ю, умрида бир қултум ҳаром луқмани ютмаган хизрсифат отахонлар қайда! Саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт, фарзандлар роҳатини кўриш, эл назаридан қолмаслик-буларнинг барига меҳнат, сабр-қаноат, шукроналик билан эришган Абдуллажон акага ҳавас қилдим. Суҳбат айланиб, китобхонликка уланди.

- Шахсий кутубхонамда мингдан ортиқ сара бадиий асарлар бор. - дея сўзини давом эттирди у. - Навоийдан тортиб бугунги ёш шоирнинг китобигача. Мен Ҳамид Олимжонни севиб ўқийман. Равон ёзади. Ватан ҳақида зўр шеърлари бор. "Ўзбекистон" шеърини доим айтиб юраман. "Зайнаб ва Омон" достонини ёд биламан. /афур /уломнинг "Сен етим эмассан" шеъридаги "Мен етим ўсганман, оҳ, у болалик... Вой бечора жоним десам арзийди..." деган мисраларини ёдга олсам, кўзимга ёш тўлади. Чунки, онадан эрта етим қолганман. 7-8 ёшда эдим, хотин-халаж "Онангизни топшириб келдик, болам", деб пешонамни силаб йиғлаганларини эслайман. Ўгай она урмайди, сўкмайди, лекин хиёл қаттиқ гапирса ҳам жондан ўтиб кетади. Ўқувчиларимга оналарни эҳтиёт қилинг, билинг, сиздан бахтли инсон йўқ, уйга бориб онангиз пешонасини силаб қўйинг, деб эллик йил уқтиришдан чарчамадим. Менинг битта армоним ҳам шу - онам...

Абдуллажон ака Сирожиддинов билан суҳбат жуда мароқли бўлди. Ҳар бир сўзи ҳикмат. Айниқса, унинг таълим соҳасидаги ўзгаришлардан қувонганини кўрсангиз, худди боладай қувнайди. "Президентимизни тинмай дуо қиламан. Узоқ йиллар ечилмаган кўплаб муаммолар икки йилда ҳал бўлди. Мактабда дарс кетяпти, районодан қўнғироқ бўлади, дарсни тўхтат, яганага чиқ, ўт юлгани бор, шийпонга жўна, деб. Дўқ-пўписа, мажлисбозлик, баландпарвоз гаплар. Болаларнинг кўзига боққани уялардик. Ахир, уларнинг қўлидан китобни тортиб олиб, далага ҳайдардик.. Мана энди ишлайдиган, ўқийдиган, яшайдиган замон келди! Афсус, ёшимиз ўтиб қолди. Бироқ кўнгилимиз тўла орзу. Шу кунларга етказганига ҳам шукр...".

Мен Абдуллажон ака тимсолида бугун мактабларда ёшларга таълим-тарбия бераётган минглаб фидойи педагогларни кўрдим. Бундай инсонлардан ўгит олган ёш ўқитувчилар устозлар армонини рўёбга чиқармоқда. Уларда билим ҳам, тажриба ҳам етарли. Улар ҳам Ҳамид Олимжонни ўқийди, ардоқлайди, ёшларга ўргатади. Демак, орзуларингиз ушалмоқда, Абдуллажон домла!

Абдусаттор Ботиров

Мавзуга оид

  1. ҚЎШИҚ БЎЛИБ ТУЮЛСИН ҲАЁТ

    Эркин Воҳидов ҳаёт бўлганида 80 ёшни ортда қолдирган бўларди.

    2017-01-31 11:00:05378
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031