ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ


Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўқитувчи ва мурабийлар, умуман, таълим муассасалари ходимлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди. Танловда Янгиқўрғон тумани вакиллари фаол иштирок этганини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, АРМ малакали мутахассисларидан иборат ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг танлов шартлар бўйича тақдим этган мақолларини ўрганиб, ўзаро савол-жавоблар асосида энг билимдон ва китобхон ўқитувчини аниқлаб бердилар.

Танлов якунига кўра, 1-ўринни Янгиқўрғон туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулбаҳор Хўжаева эгаллаб, ноутбук билан тақдирланди. 2-ўрин соҳиби Наманган туманидаги 8-умумуий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Бекмирза Жўраев эса принтер эгасига айланди.

Алишер Навоий асарларининг 10 жилдлик жамланмасига 3-ўринга муносиб кўрилган Наманган шаҳридаги 21-ДИМИнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муқаддас Акмалова сазовор бўлди. Учқўрғон туманидаги 10-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Машхура Қодировага "Танловдаги фаол иштироки учун" номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот топширилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов мактабларда китобхонлик маданиятини ошириш юзасидан ўтказилаётган турли танловлар, китобхонлик байрамлари юзасидан сўз юритиб, кутубхоналар фондига олинаётган бадиий, илмий ва оммабоп китоблар ўқувчиларнинг талаб ва қизиқишлари, халқимизнинг миллий қадрияти, бой маънавий меросига мос, ёшларни гўзал ахлоқ, эзгу мақсадларга руҳлантирадиган асарлар бўлиши лозимлиги, ҳаёт дарслиги бўлмиш адабий асарларнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур танлов педагоглар ўртасида китобхонлик маданияти ўсиб бораётгани, улар адабий жараёнларга бефарқ эмаслиги, бу борада билим ва тажрибага эга эканлигини кўрсатди.

Улуғбек РАҲИМОВ

Мавзуга оид

  1. ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

    Вилоят ахборот-ресурс марказида "Мураббий" газетаси таҳририяти томонидан эълон қилинган "Китоб - маънавият хазинаси" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    2017-05-31 16:38:080
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031