ОҚ ЙЎЛ, БИТИРУВЧИЛАР!


Байрамона безатилган мактаб ҳовлисида соат саккаиз бўлмаёқ барча синфлар ўқувчилари жамланиб бўлишди. Мамлакатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбир Она Ватан, Истиқлол, бахтли болалик, эзгу умидлар тараннум этилган куй-қўшиқлар, шеърларга уланиб кетди. Даврада сўз олган устозлар, ота-оналар вакиллари таълимнинг кейинги босқичига йўл олаётган битирувчиларга оқ йўл тилаб, энг яхши тилакларини изҳор этдилар.

- Мен якуний аттестация имтиҳонларини аъло баҳоларга топшириб, Чодак кон-металлургия коллежида ўқишни давом эттиришга аҳд қилганман, - дейди битирувчи Ойбек Ёрмуҳаммедов. - Чунки, бизда фойдали қазилма бойликлар жуда кўп. Келгусида яхши мутахассис бўлиб, ўзим танлаган касбимда хизмат қилмоқчиман.

Ойбекнинг 4 нафар битирувчи тенгдоши темир йўлчилик касбини эгаллашни ният қилишган. Чунки, водийни пойтахт билан боғловчи Поп-Ангрен темир йўлининг фойдаланишга топширилиши Резак каби чекка қишлоқларни марказ билан боғлашдан ташқари ёшлар учун юзлаб иш ўринлари ҳам яратди.

Энг ҳаяжонли ва қувноқ дақиқалар ўрнини 2016-2017 ўқув йили якунланганидан дарак берувчи "Сўнгги қўнғироқ" бонги эгаллади. Айрим битирувчиларнинг кўзларида ёш, ахир қадрдон мактаб, азиз сиймолар-устозлар, олтин ёшликнинг энг латиф дамлари ўтган йиллар ортда қоляпти-да. Бироқ, битирувчиларнинг нигоҳларида келажакка ишонч, илмга ташналик барқ уриб турибди. Олдинда эса уларни нурли манзиллар кутаётгани аниқ.

Шавкат МАҲМУДОВ,

Поп туман ХТМФМТТЭ бўлими мутахассиси

Мавзуга оид

  1. КОМИЛЛИККА ЙЎЛ

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" ги 2017 йил 13-сентябрдаги ПҚ-3271-сонли қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим  муассасаларида турли танлов, акция ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

    2019-06-17 15:00:3654