Нориннинг овози


Сўнгги йилларда "Норин овози" газетаси таҳририяти иқтисодий-молиявий қийинчиликка учради. Ойликлар вақтида олинмас, мажбурий тўловлардан қарз юқори эди. Газета чиқмай  қолиши, обуначилар олдида юз  шувит бўлиш ёқасига  келди. Шунда газета  таъсисчиси  -  Норин туман ҳокимлиги ташкилий масалага  тўхталди. Раҳима Расулова  муҳаррир этиб  тайинланди. +арздорлик узилди. Маошлар вақтида  олинадиган бўлди. Баъзи икки кемага оёқ қўйганлар ишдан бўшатилди. Жамоага мусаффо  иқлим кирди...

Семинар учун айнан ушбу туман танланиши бежиз эмас. Туман ҳокимлиги нашри - "Норин овози" газетаси 5 мингга яқин нусхада, 4 бўёқда чоп этилади. Раҳима Расулова бошчилик қилаётган таҳририят иқтисодий жиҳатдан ҳам бақувват, ўзининг Nexia хизмат автомобилига эга.

Тадбирга ташриф буюрган журналистлар мазкур газета ва унинг муҳаррири иш тажрибасини ўрганди. Сўнг навбат муҳокама ва мунозараларга келди. Давлат раҳбарининг Наманганга ташрифидан сўнг вилоятда кечаётган ўзгаришлар, уларда журналистларнинг ўрни семинарнинг асосий мавзусига айланди.

Вилоят журналистларининг илмий-амалий семинари бу гал Норин туманида бўлгани бежиз эмас эди. Ҳамкасбларимиз  Норинкапа аҳоли дам олиш марказида бўлдилар. Марказ директори Хуршид Йўлдашев экан. Рақс тўгараги раҳбари Дилафрўз Расулова. 40-мактабнинг  2, 6-синф ўқувчиларидан иборат  иқтидорлилар рақслари ҳаммамизни мафтун  этди. Айниқса Рухсора Долиева, Нозима Илҳомжонова, Райхона Абдулҳамидоваларнинг  ҳаракатларида ҳақиқий санъаткорона  иқтидор мужассам.

"Норин овози" газетаси таҳририятига ташриф буюрган меҳмонлар бу ерда ижодий ходимларга яратилган шароитдан мамнун бўлдилар. "Ёшлар марказида" эса маърузалар тингланди. Вилоят матбуот  ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг матбуот ва ОАВ ходимларига йўллаган табриги ҳамда Наманган вилоятига ташрифидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан маъруза қилди.

"Норин овози" газетаси муҳаррири Раҳима  Расулова маҳаллий матбуотни долзарб вазифалари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Семинар якунида бир гуруҳ журналистларга Норин туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Улуғбек РАҲИМОВ