НАМУНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Норин туманидаги 14-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб-интернатида кимё, биология, физика ва жисмоний тарбия фанлари ойлиги намунали ташкил этилди.

Фан ўқитувчилари Юлдуз Рамончаеванинг 7-синфда "Дарёлар" мавзуси, Саида Рўзибоеванинг 7-синфда "Қисқичбақанинг тузилиши", 6-синфда "Раънодошдар оиласи", Ш. Муродовнинг 8-синфда "Кимёвий реакция тезлиги" мавзусидаги очиқ дарслари интерфаол усуллардан фойдаланган холда ўтилди ва вилоятда оммалаштирилди.

Тадбирлар режаси асосида турли викторина ва танловлар ўтказилди. Реферат, кўргазма, расм, кроссвордлар тайёрланиб, ғолиблар аниқланди ва рағбатлантирилди.

"Кимё мўжизалар ўлкаси" мавзусида 9-синфлар ўртасида ўтказилган "Билимдонлар беллашуви"да 9 "А" синфнинг "Олмос", 9 "Б" синфнинг "Ёш кимёгар" жамолари олтита шарт бўйича куч синашдилар. Мавзуни қўшимча адабиёт, интернетдан олинган маълумотлар асосида кенг ёритиб бердилар. Ғолиблар ва фаол ўқувчилар рағбатлантирилди.

Шуҳратжон Муродов,

Норин туманидаги 14-ДИМИ ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

    Бошланғич синф-билимлар пойдевори. Бу босқичда ўқувчиларга пухта таълим-тарбия бериш жуда муҳим.

    2017-03-15 16:50:36619
  1. НАМУНАЛИ ДАРС ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

    Бу саволга Тўрақўрғон туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муқаддам Азизованинг 3-"В" синфда ўтган дарси мисолида жавоб берсак. Муаллима дастлаб олдинги дарсда ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга бир неча саволлар бериб, жавоблар олди.

    2017-03-15 16:52:29736