НАМУНАЛИ ДАРС ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?


Бу саволга Тўрақўрғон туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муқаддам Азизованинг 3-"В" синфда ўтган дарси мисолида жавоб берсак. Муаллима дастлаб олдинги дарсда ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга бир неча саволлар бериб, жавоблар олди. Сўнгра, янги мавзу баёнига киришди. Ўқувчилар аввал "Ёввойи ҳайвонлар" га мансуб жониворлар турлари ҳақида маълумот олишди. Сўнгра, устозлари ёрдамида улар ҳам икки тоифа - гўштхўр ва ўтхўр ҳайвонлар бўлишини билиб, тур вакиллари билан танишдилар. Шу тариқа ўқувчилар ёввойи тарзда ҳаёт кечирувчи ҳайвонларни билиб олишгач,  атроф-оламнинг яна бир кўриниши ҳақида маълум тасаввурга эга бўлдилар.

Муқаддамхон мавзуни тушунтиришда ёввойи ҳайвонларнинг расмлари, шунингдек, видеопроектор орқали кўрсатиб турилган тасвирлардан фойдаланилгани янги сабоқни ўқувчилар қийналмай ўзлаштиришганини кейинги жараёнда ўтказилган савол-жавоблар исботлаб турди. Янги мавзуни мустаҳкамлаш чоғида ўқувчилар энди йўлбарс, шер, айиқ, фил, жирафа каби ҳайвонларнинг инглиз тилида қандай айтилишини ҳам ёдларига солиб олишди.

Бу галги сабоқ очиқ дарс кўринишида ўтаётгани боис унга мактаб ўқитувчилари ҳам таклиф этилган эди.

- Муқаддам дарс пайтида ўқувчилар эътиборини тўла жалб этиш билан бирга ўқувчилар ўртасида ўзига хос рақобат муҳити яратиб, синфда тўла фаолликка эришди. Янги педтехнологияларни ўз ўрнида қўллай билгани, АКТдан унумли фойдалангани юқори билим самарадорлигини таъминлади, - деди ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳабиб Мамажонов.

Бир соатли дарсни катта бир ижодий асарга менгзашади. Шундай таърифга лойиқ дарс ўтиш учун эса...

- Унга жиддий тайёргарлик кўриш керак, - дейди М. Азизова. - Мен одатда янги мавзуни ўргатишдан олдин ўзим синчиклаб ўрганаман. Дарсликда берилганидан ташқари янги маълумотлар билан тўлдиришга, уларни ўқувчиларга ноодатий услубда талқин этишга интиламан. Чунки ҳар қандай дарс янгилик билан янгича мазмун, кўриниш касб этади.

Муқаддас АСҚАРОВА,

ўқитувчи

Мавзуга оид

  1. Ёзги таътил қандай ўтяпти?

    Бу саволимизга Норин туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари сира иккиланмай "жуда мароқли", дея жавоб беришди. Билим маскани қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳда ҳордиқ чиқариб, турли ижодий ва спорт тўгаракларида ўз қобилият ва истеъдодларини чархлаётган бу ўқувчилар дарҳақиқат, яйраб-яшнаб дам олаётганликларини юз-кўзларидан уфураётган қувонч ва шодлик ифодалари яққол тасдиқлаб турарди.

    2015-07-15 00:17:08806
  1. НАМУНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

    Норин туманидаги 14-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаб-интернатида кимё, биология, физика ва жисмоний тарбия фанлари ойлиги намунали ташкил этилди.

    2017-04-11 13:40:42622
  1. «5 баҳоли» дарс

    Уйчи туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида тажрибали педагоглар кўп. Улардан бири 1-тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Гулчеҳра Акбаровадир.

    2017-03-15 16:34:47610