Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг Буйруғи


Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг босқичли ва якуний назорат имтиҳонларини

ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги "Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги 203-сонли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли ва якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш мақсадида хамда халқ таълими вазирининг 2017 йил 10 мартдаги 78-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2017 йил 10 мартдаги "Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг босқичли ва якуний назорат имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 78-сонли буйруғи раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.

2. Умумий ўрта таълим муассасалари, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари, имкониятлари чекланган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2017 йил 25 майда тугалланиши белгилаб қўйилсин.

3. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билими,малака ва кўникмаларини синовдан ўтказиш учун 4-8-синфлар учун оғзаки, ёзма имтиҳон ёки тест синовлари шаклида босқичли назорат, 9-синфлар учун эса давлат аттестацияси шаклида якуний назорат имтиҳонлари ташкил этилсин.

4. Умумтаълим муассалари 9-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 2017 йил 26 майдан 16 июнгача ўтказилсин, зарурат бўлганда имтиҳонларни якшанба куни ҳам ўтказиш назарда тутилсин.

("Жисмоний тарбия" фани бундан мустасно).

5. Белгилаб қўйилсинки, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 5-8 синфларида ихтисослаштирилган ўқув фанидан қўшимча имтиҳон топшириш муддати 3 кунга узайтирилиши мумкин. Ушбу фандан имтиҳон материаллари муассаса ўқитувчилари томонидан тайёрланиб, директор томонидан тасдиқланишига рухсат берилсин.

6. Умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4-мартдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим олувчларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 1778, 2008 йил март) мувофиқ амалга оширилсин.

7. Умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг босқичли назорат имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага , босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчилари учун "Жисмоний тарбия" фанидан якуний назорат имтиҳонлари 2017 йил 2-8 май кунлари малакали тиббиёт ходимларининг назорати остида ўтказилсин.(Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлар хамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлар шунингдек , имкониятлари чекланган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассалари бундан мустасно).

9. Кўзи ожиз, заиф кўрувчи ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда босқичли назорат ҳамда якуний назорат имтихонлари умумий ўрта таълим мактабиги қўйилган талаблар асосида ўтказилсин ("Жисмоний тарбия "фани бундан мустасно).

10. Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларнинг битирувчи 9-синифларида якуний назорат имтиҳонлари "Она тили ва адабиёт" фанидан баён ва "математика" фанидан ёзма иш шаклида амалга оширилсин.

11. Ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда фақат "Меҳнат таълими" фани бўйича якуний назорат имтиҳонлари ўтказилсин хамда имтиҳонларнинг муддати муассаса педагогик кенгаши томонидан белгилансин.

12. Умумий ўрта, мактабгача ва дарсликлар бўлими (А.Отахонов ), мониторинг бўлими (З.Кийиков), барча туман (шахар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мудирларига:

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мардаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларининг якуний давлат аттестатцияси тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) мазмун-моҳиятининг умумтаълим муассаларида педагогари,ўқувчилари ҳамда ота-оналар ўртасида атрофлича ўрганишни ташкил этиш;

босқичли ва якуний имтиҳонларини ўз муддатида ўтказилишини назорат қилиш;

босқичли ҳамда якуний назорат имтиҳонлари натижалари ва уларни ўтказиш юзасидан таклиф ва мулохазаларни умумлаштириб, 2017 йилнинг 20 июнига қадар вилоят халқ таълими бошқармаси мониторинг бўлими (З.Кийиков)га тақдим этиш вазифалари топширилсин.

13. Бошқарманинг "Мураббий" (Д.Ҳайдарова) ва "Болалар дунёси "(М.Эсанбоев) газеталарига 2017 йилнинг 25 мартига қадар мазкур буйруқни чоп этиш тавсия этилсин.

14.Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2016 йил 1 мартдаги "Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг босқичли ва якуний назорат имтихонларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида "ги 49-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

15.Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш мониторинг бўлими бошлиғи З. Кийиков зиммасига юклатилсин.

 

Бошқарма бошлиғи                          В. РАЖАПОВ

 

Наманаган шаҳри,

2017 йил 10 март, № 61-сон

 

 

Босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

Босқичли назорат

Фаннинг номи

Имтиҳон ўтказиш шакли

4-синф учун

Математика*

ёзма

Она тили

ёзма (диктант)

Жисмоний тарбия

назарий ва амалий

5-синф

Математика*

ёзма

Ўзбек тили (рус тили)

оғзаки

Адабиёт

оғзаки

6-синф

Чет тили*

оғзаки

Тарих

оғзаки

Ботаника

оғзаки

7-синф

Она тили ва адабиёт*

ёзма (диктант)

Ўзбек тили (рус тили)

оғзаки

Физика

оғзаки

Информатика

ёзма

8-синф

Чет тили*

оғзаки

География

огзаки (харита билан ишлаш орқали)

Давлат ва ҳуқуқ асослари

оғзаки

Биология

оғзаки

Якуний назорат

9-синф учун

Она тили ва адабиёт**

ёзма (баён)

Математика**

ёзма

Физика*

оғзаки (лаборатория ишлари билан)

Тарих*

оғзаки (харита билан ишлаш орқали)

Кимё*

ёзма

Ўзбек тили* (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларида)

оғзаки

Чет тили*

оғзаки

Жисмоний тарбия**

назарий ва амалий

 

Изоҳ: босқичли назорат иккита ўқув фанидан ўтказилади.

"*"мазкур фандан имтиҳон мажбурийдир, иккинчи фан эса ўқувчиларнинг кўпчилик овози билан босқичли назорат ўтказилишидан бир ой олдин танланади. Бу ҳақда ҳар бир синф учун танланган ўқув фанидан босқичли назоратни ўтказиш ҳақида умумий ўрта таълим муассасаси педагогик кенгаши қарор қабул қилади.

"**" мазкур фанлардан якуний назорат имтиҳонлари қуйидаги муддатларда ўтказилади: жисмоний тарбия - 2-8 май; она тили ва адабиёт - 26 май; математика – 30 май.

 

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

    2017-02-10 08:55:55336
  1. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХАЛ+ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИ/ИНИНГ БУЙРУҒИ

    Анъанавий Август кенгашларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

    2017-08-22 12:18:050
  1. Гўзалдур Наманган, Наманган гўзал

    Шоир Чустий мумтоз адабиётимиз билан янги давр адабиёти оралиғидаги кўприкни яратган ва арузнавислик санъати анъаналарини ривожлантирган адиблар сирасига киради. 

    2017-01-31 11:27:19388
  1. Наманган вилояти ҳокими бир кунда 150 дан ошиқ фуқарони қабул қилди!

    “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да давлат ҳокимияти органлари фаолиятида фуқаролар билан мулоқот, уларнинг дардини тинглаш, муаммоларини тезлик билан ижобий хал этиш устуворлик касб этди.

    2017-02-11 11:29:52369
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031