МУЖАССАМ МАШҒУЛОТ


Уйчи туманидаги 40-МТМнинг турдош муассасалар орасида ўзига хос мавқеси бор. Изланувчан ва ташаббкор педагоглар меҳнат қилаётган муассасада ҳамкасбларга манзур бўладиган янгиликлар ва тажрибалар жуда кўп. Болажонларнинг заковати ва зеҳнини ўстириш, атроф-муҳит тўғрисидаги билим ва тушунчаларини бойитишда МТМ педагоглари қўллаётган янги педтехнологиялар ҳам инновацион усуллар ижобий самара бераётгани алоҳида эътироф этилади.

Яқинда мазкур таълим-тарбия масканида бўлиб ўтган ўқув-амалий семинарда уларнинг бой иш тажрибалари ва илғор услублари намойиш этилди. Катта ёшлилар гуруҳи тарбиячиси Ўктамхон Жўраева "Менинг оилам" мавзуидаги машғулот жараёнида кичкинтойларда ўз оилалари ҳақида ҳикоя қилиш кўникмаси, оила аъзоларини инглиз ва рус тилларида таништириш малакасини шакллантириш усулларини таърифлаб берди. Болаларда йил фасллари ва уларнинг фарқлари, хусусиятларига оид тушунчаларни шакллантиришга йўналтирилган яна бир мужассам машғулот педагог Раънохон Пўлатова томонидан ташкил этилди.

Тадбир ниҳоясида тақдим этилган илғор иш усуллари ва тажрибалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Педагогларнинг касбий маҳорати ва малакаларини ортиришда муҳим саналган бой тажрибаларни бошқа МТМларда ҳам оммалаштириш тавсия этилди.

Муқаддам СОЛИЕВА,

Уйчи туман ХТМФМТТЭ бўлими методисти

 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031