МУЛОҚОТ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШ


Ёшлар ўртасида ҳорижий тилларни ўрганишга қизиқиш тобора ортмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам айни шу мақсадга йўналтирилган.

Бу қарор ўқитувчилардан назарий ва амалий билимларни ошириш, чет тилини ўқитишга янгича ёндашишни тақозо этмоқда. Эркин мулоқотга эришишда дарсларни эркин сўзлаш тарзида ташкил этиш кутилган самарани беради.

Нутқ маҳорати қандай оширилади? Маълумки, дарсда "муҳокама усули" самарали деб топилган. Сабаби, ўқувчилар мунозарага киришиб, мақбул фикрни айтадилар. Баҳс-мунозара жараёнида мустақил фикр алмашиб, ижодкорлик маҳорати кўринади. Ўқитувчи ғолиб гуруҳни эълон қилади ва рағбатлантиради.

Нутқ маҳоратини ошириш усулларидан яна бири - рол ижро этишдир. Касбим ва тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳар ўқувчининг ўзига хос истеъдоди бор. Синфдаги барча ўқувчилар фаоллигини оширган ўқитувчи маҳоратли саналади. Масалан, эртак қаҳрамони намойиши ишониб топширилса, иккиланувчи ўқувчида ҳам масъулият ва ўзига ишонч ортади.

Муҳим методлардан бири "ахборот алмашиш"дир. Ўзида кўп маълумот сақлаган биринчи ўқувчи иккинчи ўқувчига маълумот етказади. Улар шу тарзда маълумотларни йиғадилар. "Қайта ҳикоя этиш" методида ўқувчи ўқиган ёки эшитган ҳикояларни сўзлаб беради. Бу усул ўқувчини тафаккурини оширади. "Расм тасвирлаш" методи ҳам ўқувчининг сўз бойлиги ва дунёқарашини бойитади.

"Карточка танлаш" усулида ўқувчилар 3-4 гуруҳда саволлар бўйича ишлайдилар. Натижада ўқувчининг сўзлаш маҳорати ошади. Ўқитувчи дарс жараёнида "Сенинг тақдимотинг жуда ажойиб чиқди!", "Сен албатта ғолибсан!", "Сен туфайли ютуқларга эришдик!" каби руҳиятига рағбат берувчи сўзларни айтишни унутмаслиги зарур.

Хуллас, сўзлаш кўникмасига мулоқот орқали эришилади. Шундай экан, ўқувчиларга мукаммал таълим бериш учун, ўқитувчи ўз устида кўп ишлаши, дарсларда янги усуллардан фойдаланиши зарур.

Дилрабо МАҲМУДОВА,

Наманган шаҳридаги 27-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ ВАЗИФА

    Ваҳобжон РАЖАПОВ,

    вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, тарих фанлари номзоди

     
    2018-01-04 15:37:323253
  1. МУЛОҚОТ ИЗЛАНИШГА ЧОРЛАЙДИ

    Учқўрғон туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаби нафақат туманда, балки вилоятда ҳам ўз ўрнига эга. Бу эътироф бежиз эмаслиги Наврўз айёми муносабати билан "Мураббий" газетаси таҳририяти ходимларининг мактаб педагогик жамоаси ҳамда 9-синф битирувчилари билан ўтказган ижодий учрашувда яна бир бор ўз исботини топди.

    2017-04-11 14:02:53526