МЕҲНАТДАН ҚАДР ТОПДИ


Олий тоифали ўқитувчи Матлуба Рўзаева 1957 йил 9-ноябрда Наманган туманидаги Қумқўрғон қишлоғида зиёлилар оиласида туғилган. Отаси Рўзиев Фаттоҳхон, онаси Эгамбердиева Оминахонлар берган тарбия, 3-мактаб ўқитувчиларидан олган билим туфайли у 1964 йилда Наманган Давлат педагогика институти (ҳозирги НамДУ)нинг рус тили ва адабиёти факультетига ўқишга кирди.

1979 йилдан буён ўзи таълим-тарбия олган мактабда рус тили ва адабиётидан ўқувчиларга дарс бермоқда. У 39 йиллик меҳнат фаолияти давомида минглаб ўқувчиларга фан сир-асрорини, ҳаёт сабоқларини ўргатди. Шогирдлари турли соҳаларда самарали фаолият олиб боришмоқда.

Матлуба Рўзаевага ҳавас қилган ўқувчилардан Тожихон Мерганова, Муқаддас Каримова, Каримберди Камоловлар ўқитувчи касбини танлашди.

Укаси Адҳамжон, синглиси Мунаввар ва Матлубалар ҳам педагог бўлиб етишдилар.

М.Рўзаева болаларни севади, касбига фидойи, изланувчан, ўз устида ишлайди, дарсни қизиқарли, тушунарли ўтади. У очиқ юз, қувноқ, самимийлиги, бошқалар билан диллашиши ва ҳозиржавоблиги туфайли ҳамкасблари орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.

Меҳнатлари самараси сифатида 2000 йилда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Асосий фаолиятидан ташқари мана 20 йилдирки, мактабнинг касаба уюшма раиси бўлиб ишламоқда. Бу билан ҳамкасбларига тўғри йўл кўрсатибгина қолмай, амалий ёрдам ҳам бермоқда.

Мактаб унинг иккинчи уйи. Жамоа ҳам Матлуба опага жуда ўрганиб қолган. Унинг устоз муаллима сифатида берган ўгит ва маслаҳатлари ёш мураббийларга асқотмоқда. Оилада ҳам, мактабда ҳам қадр топган устозимизга касб байрамингиз қутлуғ бўлсин, деймиз!

Сокина Қўчқарова,

шу мактабнинг бошланғич таълими ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ҚАДР ТОПГАН УСТОЗЛАР

    Нориндаги 31-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари учун жуда қадрдон сиймолар борки, уларни ҳамма эъзоз ва ҳурмат билан тилга олади. Педгоглик касбини мукаммал ўзлаштирган ва фидоийларча меҳнат қилган Маҳпират Мирзалиева, Абдужаббор Бекмирзаев, Кимё Сайдалиева ва Абдураҳим Мамадиев ана шундай устозлар тоифасидан эдилар.

    2017-05-24 17:47:52330
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031