МАРОҚЛИ ДАМ


Технология фани ўқувчиларда меҳнатга муносабатни шакллантириш, айниқса, тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётган бугунги кунда ёшлар қалбида миллий ҳунармандчилик турларига қизиқиш уйғотишда муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз илгари сурган беш ташаббусдан бири айнан хотин-қизларни иш билан таъминлаш экани ҳам бежиз эмас. Ўйлаб кўрилса, уй шароитида ҳам ҳунар ортидан озми-кўпми маблағ топишга эришаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил этади. Банкдан олинган имтиёзли кредит ҳисобидан замонавий тикув машиналари сотиб олиб, маҳаллага маиший хизмат кўрсатиш орқали ҳам оилавий тўкинчиликка эришаётганлар кўп. Шунинг учун мактабимизда ҳам ўқув жарёнида тўгараклар фаолиятни йўлга қўйилиб, бичиш-тикишга лаёқати бор ўқувчиларга қўшимча машғулотлар олиб борилди. Натижада уларнинг аксарияти қўли гул чеварлар экани маълум бўлди.

Ўқувчилар ёзги таътил кунларида севимли машғулот билан шуғулланиш орқали ҳам руҳий ҳаловатга эришади. Бу борада кундузги дам олиш оромгоҳларида ташкил этилган миллий ҳунармандчилик тўгараклари ёшларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўйлайманки, ўқувчилар таътилда мароқли дам олиб, аъло ўқиш учун куч-қувват олиб қайтадилар.

Дилноза МАДРАҲИМОВА,

Чортоқ туманидаги 35-мактаб ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТДИ

    Наманган туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби энг йирик тъаълим муассасаларидан. Илм даргоҳида 1343 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади.

    2017-01-31 11:14:23695