МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИ ЭЪТИБОРДА


Мустақиллик йилларида мамлакатимиз таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришлар амалга оширилиб, бугунги ёшларга энг илғор, замонавий педтехнологиялар асосида таълим-тарбия бериш тизими яратилда ва бу жараён босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Илм-фан, техника жадал ривожланаётган бугунги кунда ёш авлодни чуқур билим ва салоҳиятга эга бўлиши учун аввало умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, дарс жараёнларида ахборот коммуникация воситаларидан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда. Бу борада маҳорат мактаблари фаолиятини янада яхши йўлга қўйиш, ўқитувчилар учун янги методик тавсияларни ишлаб чиқиш, самарали усулларни тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 18-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатда она тили фанидан "Дарсларда ахборот технологиялари ва мултимедиа маҳсулотларидан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари" мавзусига бағишланган ҳамкорликдаги ўқув-амалий семинари худди ана шу мақсадда ташкил этилди.

Вилоят маҳорат мактаблари ўқитувчилари, малакали мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган семинарда бу борада эришилган ютуқларни таҳлил қилиш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш асосий диққат марказида бўлди. Кези келганда таъкидлаш ўринлики, вилоятдаги мактаб-интернатларда жами 199 та синф бўлиб, 6212 нафар ўқувчи малакали мутахассислардан таълим-тарбия олмоқда. Уларга 626 нафар педагог ходим фан асосларидан сабоқ беряпти. Жумладан, мазкур даргоҳда 2 нафар олий, 16 нафар 1-тоифали, 7 нафар 2- тоифали, 1 нафар мутахассис меҳнат қиляпти.

Семинар вилоят халқ таълими бошқармаси методика маркази, НВХТХҚТМОИ ҳамда Наманган шаҳар ХТМФМТТЭБ томонидан ташкил этилди.

Семинар иштирокчилари Гулнора Комилованинг 8 Б синфда "Усмон Носир шеърлари ва таҳлил", Шаҳноза Рустамованинг 6 Б синфда инглиз тили дарси, Муқаддас Шерматованинг "Н.Носов. Рассказ. Огурци" каби дарслари кузатилди.

Семинар тренинг машғулотларида эса она тилидан НВХТХҚТМОИ ўқитувчиси Умида Абдурасулова, инглиз тилидан НамДУ катта илмий ходими Ғайрат Тожибоев, рус тилидан НВХТХҚ-ТМОИ ўқитувчиси К.Г.Пакнинг маҳорат дарсларидан сабоқ олдилар.

Семинар якунига бағишланган йиғилишда вилоят ХТБ методика маркази бошлиғи Қаҳрамон Маматалиев "Вилоят маҳорат мактабларида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар" мавзусида, НВХТХҚТ-МОИ ўқитувчиси Гулнора Эргашева " Ўқитувчилар учун яратилган дарслик, ўқув-методик қўлланмалар, ахборот-ресурс маркази базасига киритилган адабиётлар электрон нусхалари билан ўқитувчиларни таништириш", Наманган шаҳар ХТБ мудири ўринбосари Илҳомжон Камолов "Умумий ўрта таълим тизимидаги фанлар бўйича илғор педагогик ахборот коммуникация технологияларига асосланган методик ишланмаларни ҳамкорликда яратиш" мавзусидаги маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.

Семинарда 9 февраль Алишер Навоий              таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, унда ўқувчиларнинг она тили ва адабиёт фанларидан олаётган билимлари саҳна кўринишлари, баҳру байт мушоираси, улуғ аждодларимиз қолдирган бой маънавий мерос мисолида намойиш этилди.

Дурдона МАМАДАЛИЕВА,

18-ДИМИ илмий бўлим мудири, халқ таълими аълочиси, халқаро симпоизумлар қатнашчиси

Мавзуга оид

  1. ФАХРИЙЛАР ЭЪТИБОРДА

    Бугунги осуда ҳаёт, болажонлар шўх кулгуси, халқимиз юзидаги шукроналик. Буларнинг бари тинч­лик сабаб. Ушбу осойишталикка эришиш, фаровон ҳаёт кечириш йўлида қанча инсонларнинг машаққатли меҳнати, заҳмати ётади.

    2017-05-24 17:36:04601
  1. КЕЛАЖАК МАКТАБЛАРИ

    Таълим муассасамизда келажак мактабининг лойиҳаси билан танишдик. 25-30 йил аввал бундай янгиликлар эртакдай туюлган, энди эса ёшлар орзуси амалга ошмоқда.

    2019-05-06 04:58:18215