Мактаб бозорлари ва ярмаркалар


2017-2018 ўқув йили бошланиши муносабати билан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 48 та умумий ўрта таълим мактабида "Мактаб ярмаркалари" ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябрига қадар ҳудудларда ўтказиладиган махсус мактаб ярмаркалари фаолиятини уюшқоқлик билан ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ишчи гуруҳ таркиби тузилиб, уларга ярмаркалар фаолиятини назоратга олиш вазифалари юклатилди.

"Мактаб бозорлари ва ярмаркалари" ташкил этиш учун аҳолига қулай ва яқин бўлган мактаблар танланиб, улар томонидан 418 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 223791 нафар ўқувчига хизмат кўрсатилади.

Мактаб ярмаркаларини ташкил этиш муддатлари, манзиллари ҳамда уларни йўлга қўйиш бўйича масъуллар белгиланди.

Мактаб дўконларида 26 турдаги зарур ўқув қуроллари жиҳозлари савдоси ташкил этилади. Булар ўқув, умумий, кундалик, расм, нота дафтарлари, ручка, портфель ва кўплаб мактаб анжомлари, қизлар ва ўғил болалар учун мактаб, спорт кийимларидир.

Жорий йилнинг 11 август ҳолатига белгиланган 48 та таълим муассасасида "Мактаб ярмаркалари" фаолияти бошланди. Барча таълим муассасаларида 26 турдаги ўқув қуроллари харидини ташкил этилиши жиддий назоратга олинган.

Ҳудудларда ташкил этилган "Мактаб ярмарка"лари фаолияти бўйича кунлик ахборотлар олиб борилмоқда. "Мактаб ярмарка"лари барча ҳудудларда уюш­қоқлик билан ташкил этилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги 56-, Учқўрғон туманида 1-, 8-, Уйчи туманидаги 11-, 18-, Наманган туманидаги 3-, 27-, 12-, Косонсой туманида 18-, 8-, 32-, Чортоқ туманидаги 53-, 22-, Мингбулоқ туманидаги 14-, Тўрақўрғон туманидаги 33-, 58-, Поп туманидаги 1-, 6-, Чуст туманидаги 1-, 17-, Норин туманидаги 40-, 25-, Янгиқўрғон туманидаги 10-, 22-мактабларда жойлашган "Мактаб ярмарка"лари аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда.

Ярмаркаларда тўлов терминалларидан фойдаланилиб, 26 турдаги маҳсулотлар сотилиши йўлга қўйилган, сотилаётган маҳсулотларнинг нархи ва сифати алоҳида назоратга олинган.

Улуғбек РАҲИМОВ

 

Мавзуга оид

  1. «ХАЙР МАКТАБ, САЛОМ КОЛЛЕЖ!»

    Наманган вилоят ХТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 9-синфларини  2016-2017 ўқув йилида  38917 нафар ўқувчи, жумладан, 19954 нафар ўғил, 18963 нафар қиз битириб, таълимнинг кейинги босқичига йўл олмоқда.

    2017-05-31 17:06:04826
  1. ШОҲ ВА ШОИР ШАРАФЛАНДИ

     Амалдаги ойда шеърият мулкининг султони ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 576 йиллиги ва улуғ юртдошимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 534 йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий кечалар ва маърифий тадбирлар ана мақсадга хизмат қилди.

    2017-03-03 11:14:07859