КЎРКАМЛАШГАН МАСКАН бахтиёр болажонлар камолига хизмат қилади


Тўрақўрғон туман марказидаги 1-мактабгача таълим муассасаси 1966 йилда иш фаолиятини бошлаган эди. Ўша вақтда бунёд этилган бино йиллар ўтиб хам сифат, хам сон жихатидан талабга жавоб бермай қўйди. Ўтган йили Манзилли дастур асосида мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш белгиланган эди. Шу мақсадда 646 миллион сўм маблағ ажратилди. +урилиш-пардозлаш юмушларини бажаришни шу тумандаги "401-ХМКК" МЧЖ бунёдкорлари зиммаларига олишди. Белгиланган муддатда 140 ўринли асосий бино сифатли таъмирланиб, том шифер билан қопланди, эшик-деразалар замонавий пластик ромларга алмаштирилди. Санузел, иссиқ ва совуқ сув тармоғи ва электр тизими янгиланди.  Ташқи майдончалар асфальтланиб, болаларбоп декоратив манзара бунёд этилди.

Иккинчи бинода эса хомийлик асосида 100 млн. сўмлик бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Энг мухими, янгиланган бинолар энг сўнгги нусхадаги болалар мебеллари ва бошқа жихозлар билан таъминланди. Ошхонага 12 млн. сўмлик янги электроплита ўрнатилди. Нафақат ташқи, балки ички қиёфаси ва шарт-шароитлар янада яхшиланган мактабгача таълим муассасасининг фойдаланишга топширилиши шу сабаб байрамона ўтказилди. Тақдимот маросимида вилоят халқ таълими бошқармаси,туман хокимлиги, жамоат ташкилотлари ва ота-оналар вакиллари қатнашдилар.

- Бу ерда тарбияланаётган 300 нафардан зиёд жажжи ўғил-қизларимиз учун яратилган шарт-шароитни кўриб, ота-оналар ёш авлод камолига улкан эътибор бериб, чексиз ғамхўрлик қилаётган  Президентимиз ва хукуматимизга алохида миннадорлик билдиришди, - дейди 1-МТМ мудираси Шоира Лутфуллаева.- Айни пайтда 23 нафар педагог бор билим ва махоратини ишга солиб, болажонларимизнинг интеллектуал салохияти ва  қобилиятларини ривожлантириш, мактабгача таълим асосларини мукаммал ўзлаштиришлари учун мехнат қилмоқдалар. Бу борада халқ таълими аълочиси Дурдона Набижонова, Муборак Бойбобоева, Нодира Низомова, Мухайё Мамажонова каби тарбиячиларнинг намунали мехнатларидан ота-оналар хурсанд.

Бахтиёр болаликнинг энг хушнуд дамлари ўтадиган маскан педагогик жамоаси яратиб берилган янги қулайликлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, болажонларини сифатли таълим олиб, Давлат талаблари асосида мактабга тайёрлаш вазифасини сидқидилдан бажаришга интилмоқда. Айни пайтда бу ерда тарбияланувчиларнинг қизиқишлари ва иқтидорларини инобатга олиб, рус ва инглиз тили ўргатиляпти, бадиий гимнастика, тасвирий санъат, шарқ якка кураши турлари, рақс ва "Зумрадойлар" тўгараклари фаолият юритмоқда.

Муҳаммад ҒАНИ

Мавзуга оид

  1. ОБОД МАСКАН ЁШЛАРИ

    Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган тадбирлар доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳалла, оила, кенг жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дарс­дан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    2017-05-24 17:54:32740
  1. БОЛАЖОНЛАР БАЙРАМИ

    Вилоят ахборот-ресурс марказида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Зеро, осмони мусаффо, замини осойишта диёримизга тўй-тантаналар, шодиёналар ярашади.

    2018-10-04 04:20:41339