КИТОБХОНЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ўқувчиларнинг таътил кунларида турли маънавий-маърифий ишлар қаторида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар ҳам давом этмоқда.

Жумладан, июнь ойининг учинчи ҳафтасида Косонсой туманида "Ёш китобхонлар" кўрик танловининг 2-босқичи бўлиб ўтди. Унда биринчи босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қатнашди. Танловда бизнинг 28-мактабдан ҳам 4 нафар ўқувчи иштирокчилар сафида билимини синаб кўриб, 15-19 ёшлилар ўртасида Мухлиса Назарова, 10-14 ёшлилар ўртасида Севилгай Алимжоновалар 1-ўринни, Жавоҳир Нурмуҳаммедов эса 3-ўринни қўлга киритди.

Мактабимизда ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга қулай имконият яратилиб, кутубхона фонди мунтазам бойитиб борилаётгани туфайли ўқувчилар бу борада муайян ютуқларга эришмоқдалар. Ҳозирда танловнинг кейинги босқичларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Мақсадхон ЯКУБОВА,

шу мактаб ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. МАКТАБЛАРДА КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ

    Таниқли шоира Дилбар Бону тадбир иштирокчиларига ўз ижоди намуналаридан, шунингдек, қардош Озарбайжон адабиёти вакиллари ижодидан ўзбек тилига ўгирган таржималаридан намуналар ўқиб берди.

    2017-04-11 13:47:28639
  1. ТАДБИР ДАВОМ ЭТАДИ

    Норин туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабига 1975 йили асос солинган. Ўтган 43 йил мобайнида мазкур илм даргоҳида минглаб ёшлар фан сирларини ўрганиб, ҳаёт сабоқларини олишди.

    2018-10-25 07:54:39410