КИТОБ ТАНЛАШ САНЪАТИ


Китобни қизиқиш, сабр-тоқат билан тушуниб ўқиган инсоннинг қалби қувончга тўлади, тафаккури мушоҳада орқали ўсади. Китоб ўқувчилар қалбида эзгулик, саховат, меҳр-мурувват фазилатларини уйғотади. Хўш, ўқувчиларга қайси асарларни тавсия этган маъқул?

Бошланғич синф ўқувчиларини, уларнинг саводи энди чиққанини эътиборга олиб, қизиқарли эртакларни ўқишга йўналтириш лозим. Ота-оналар фарзандларига расмли китобларни олиб бериш орқали ҳам уларнинг қизиқишини кучайтириш зарур.

Бугун айрим ёшлар ўзбек халқ эртакларини ўқиш ўрнига компьютер ўйинларига маҳлиё бўлаётгани сир эмас. Албатта, компьютер саводхонлиги ёшлар учун зарур, бироқ устозлар назоратидан четда қолиши оқибатида миллий мафкурамизга ёт бўлган иллатлар онгини заҳарлаши мумкин.

Бундай зарарли одатларни ўқувчиларни китобни эъзозлашга ўргатиш, уларда китобга қизиқиш уйғотиш, ота-она ибрати, панд-насиҳати ва шахсий намунаси орқали бартараф этиш мумкин.

Бола ақлли ва мулоҳазали бўлиши учун уни соғлом ўстиринг, у дои­мо изланиш ва ҳаракатда бўлсин.

Бошланғич синф ўқувчилари китоб ўқиётганда аввало маъноли, расм­ли, ҳарфлари тиниқ китобларни танлаши керак.

Хулоса шуки, фарзандларга китоб олаётганда юқоридаги тавсияларга аҳамият беринг. Китоб ўқиган боладан ёмонлик чиқмайди, у ҳаётсевар, халқини улуғлайдиган бўлиб улғаяди. Демак, болага муносиб китобни танлай билиш келажакка қўйилган муҳим қадамдир.

Азима РУСТАМОВА

Чортоқ туманидаги 38-мактабнинг

бошланғич синф ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ДЎППИЧИЛИК САНЪАТИ

    Мен шу тариқа дарс ва тўгарак машғулотларида миллий ҳунармандчилик сирларини баҳоли қудрат ўргатиб, ўқувчиларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаб бораман.

    2018-08-30 05:32:41244
  1. Китоб ўқиган бола

    Китоб - инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатгўйи, ақл қайроғидир. Китоб-хазиналар калити, тафаккур манбаи.

    2017-02-16 15:33:17695