КЕЛАЖАККА БЕШ ҚАДАМ


Мамлакатимизда эртанги кун эгаларининг ҳаёти ва камоли, иқтидор ва қобилиятини юзага чиқаришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 5 муҳим ташаббус бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқди. Уйчи туманидаги "Баркамол авлод" болалар маркази ташаббуси билан "Умид ниҳоллари" оромгоҳида беш ташаббус бўйича ўтказилган тадбир ўғил-қизларнинг ёзги таътили жўшқин ва ҳам қизиқарли ўтишига хизмат қилди.

2-мавсумда дам олаётган 200 нафар болажон кўнгилочар тадбирлардан бир олам завқ олди. Қизиқарли спорт ўйинлари, қўл меҳнатига оид кўргазмалар, мусиқий чиқишлар, шеър, кўшиқ ҳамда рақслар ижроси жажжи қалб эгаларига севинч улашди. Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Аҳамиятлиси шундаки, беш ташаббус ижроси бўйича оромгоҳда ташкил этилган доира, рақс, тасвирий санъат, гимнастика, кураш, тикувчилик, пазандачилик тўгараклари шунингдек, 3D принтерда инновацион ишлар яратиш маркази, 3 минг­дан зиёд янги адабиётга эга кутубхона ўқувчиларга хизмат қилиб, қулай имкониятлар тақдим этмоқда.

Мафтуна РЕЖАББОЕВА

Мавзуга оид

  1. ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

    Ёшлар - келажак пойдевори. Бу таянч мустаҳкам бўлса, истиқболга ишонч ортади. Халқимиз азалдан болапавар, фарзандини ўзидан кўп ўйлайди.

    2018-10-25 07:59:46404
  1. Тараққиётимизнинг беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлари белгилаб берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони халқимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

    2017-02-09 11:22:34484