ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР


Учқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабининг 8-11-синф қизлари ўртасида "Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари" ва "Эрта туғруқнинг олдини олиш" мавзуларида йиғилиш ўтказилди. Мактаб директори Фарщоджон Отамирзаев эрта турмуш қуриш ва щомиладорликнинг салбий оқибатлари, бундай щолатлар олдини олиш учун давлатимиз қонунчилигида белгиланган талаблар тўғрисида сўз юритди.

Таъкидланганидек, бугун айрим ёшлар она бўлиш улуғ бахт экани, бунинг учун рущий ва жисмоний тайёргарлик, жамият олдида масъулият зарурлигини унутиб қўймоқдалар. Натижада ёшликнинг ўткинчи щою-щавасларига берилган, умрни фақат ўйнаб-кулишдан иборат деб билган айрим нодонлар щаёт қувончини афсус ва надоматларга алмаштириб қўймоқдалар. Бундай нохуш щолатлар олдини олиш мақсадида мактабда сентябрь ойи иккинчи хафтасининг сешанба, чоршанба кунларини қизлар билан эркин ва очиқ мулоқот куни деб белгиланди.

Йиғилишда сўз олган ўқитувчи Софияхон Маматханова, мащалла хотин-қизлар ташкилоти раиси Мущаррамхон Нажимова, олий тоифали шифокор Сайёра Исмоилова, отинойи Оқила Қурбонова ва бошқалар қиз бола оила шаъни, жамият кўзгуси экани, ўқувчи мактабда, дарсларда ўзини тута билиши, кийиниш маданиятига эътиборли бўлиши, щар қандай муаммоли вазиятда синф ращбари, мактаб хотин қизлар кўмитаси раиси, психолог, щамшира билан бамаслащат иш тутиши зарурлигини таъкидладилар. Умр дафтарини чиройли турмуш билан безаш, эрта турмуш ташвишлари, оналикнинг эрта бошланиши оғир оқибатларга олиб келиши щаётий мисоллар, ислом дини ақидалари, қонунчилик асосида тушунтирилди. Йиғилишда шунингдек, қизлар организмида бўладиган биологик ўзгаришлар, турли касалликлар олдини олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш соғлом турмуш омили экани таъкидланди.

Ўқувчи қизлар давра сущбати уларда катта таассурот қолдиганини эътироф этиб, бундай очиқ мулоқотлар тез-тез ташкил этилиши ташаббуси билан чиқдилар. Бу таклиф маъқулланди ва мутахассислар иштирокидаги учрашувлар ўтказиб борилиши режалаштирилди.

Севара КАРИМОВА,

маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари

Мавзуга оид

  1. Қизлар гулдастаси

    Сизга менинг таржимамдаги шеърлари ҳавола этилаётган бу уч озар шоираси ҳам устоз-мураббий мақомидадурлар. Бирлари Фарида Леман Бокудаги "Mthseti" журналининг бош муҳаррири, филология фанлари доктори, шоира, иккинчилари Саодат Наврўз қизи озарбайжоннинг Боку шаҳрида яшаб ижод қилади. Учинчи шоира Гули Элдор Туморли Бокуда журналист-шоира.

    2017-03-15 16:26:59361
  1. АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР

    Жумладан, жорий йил март ойида "Мураббий" газетасида "Ахборот хавсизлиги: муаммо ва ечимлар" мавзусида вертуал кўрик-танлов эълон қилинган эди. 

    2017-05-11 09:48:50340
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031