ИЗЛАНИШЛАР САМАРАСИ


Наманган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида бу борада белгиланган тадбирлардан келиб чиққан ҳолда иш ташкил этилмоқда. Жумладан, 48-мактабда "Маҳорат мактаблари", 24-мактабда таянч таълим муассасалари ташкил этилиб, она тили ва адабиёт фанларидан аниқланган муаммолар бартараф этилмоқда. 15 нафар илғор ўқитувчи банклари шакллантирилиб, ўқитувчилардан Муҳайё Фозилова, Гўзал Мамажонованинг фаолияти вилоят нашрларида ёритилди. Якуний аттестация натижалари асосида ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш юзасидан 66-умумтаълим мактабида семинар ташкил этилган. 43, 31-мактаб ўқитувчилари Ш.Нишонова, М.Маматоваларнинг дарс ишланмаларига тақриз ва таклифлар тайёрланди. Илғор педагогик технологиялар асосидаги дарс ишланмалари яратилиб, 31, 43-мактаблар ўқитувчилари Моҳира Маматова, Шоҳида Нишонованинг дарс ишланмалари таълим муассасаларига етказилди.

Ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича ҳам дарс ишланмалари тайёрланди. Жумладан, "Урғу ва унинг турлари", "Талаффуз ва имло меъёрлари", "Қўшма гап турлари" мавзуларида 5-9-синфлар учун дарс ишланмалар яратилди. Жумладан 43-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчилар Р Комилова, М. Парпиеванинг дарслари янги инновацион технологиялар асосида инглиз ва немис тилларига боғлаб ташкил этаётгани фанни ўқитишдаги ютуқ сифатида эътироф этилмоқда. А. Фозилов, Н. Йўлдошева, З. Сотимованинг ўқувчилар нутқини ўстириш ва мустақил фикрлашга йўналтириш бў­йича "Блиц" сўров, "БББ", "Кластер", "Менинг фикрим ўзгача" сингари методлари таълим сифатини кўтарувчи ютуқ деб баҳоланди.

Она тили ва адабиёт фани услубий бирлашма раиси Х.Нишонованинг "Ёзма назорат ишлари таҳлили" бўйи­ча она тили фанидан дарси шаҳар миқёсида оммалашди. Унинг "Алпомиш - халқимизнинг енгилмас баҳодири" мавзусидаги методик тавсия­си "Тил ва адабиёт таълими" журналида чоп этилди. Бундан таш­қари ўқувчилари фан олимпиадаси, билимлар беллашуви юқори натижаларни кўрсатмоқда.

Мактабда "Ёш адабиётшунослар", "Ёш тилшунослар", "Қаламкашлар", "Офтоб" каби адабий-бадиий тўгараклар фаолият кўрсатаётган бўлиб, истеъдодли ўқувчилар камол топмоқда. Уларнинг мақола ва шеърлари матбуотда ёритилган бўлса, ўқитувчиларнинг "Наманган халқ достончилиги", "Алпомишни англаш алифбоси", "Ҳабиб Саъдулла ижодига бир назар", "Шарқона оҳанг тараннуми", "Мулоқотнинг антиқа кўриниши" сингари адабий-таҳлилий мақолалари оммавий нашрларда чоп этилди.

Бу сингари саъй-ҳаракатлар эътибордан четда бўлмагани ҳолда 2017 йилида мазкур таълим  муассасаси "Маҳорат мактаби" сифатида эътироф этилиб, тажрибали ўқитувчиларнинг илғор иш услублари педагоглар орасида кенг оммалаштирилди.

Ҳанифа АБДУРАҲИМОВА,

Наманган шаҳар ХТМФМТТЭ бўлими услубчиси

Мавзуга оид

  1. ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

    Семинарда ўқувчиларга соғлом овқатланиш, санитария қоидаларига амал қилиш бўйича тавсиялар берилиб, ўтказилаётган тадбирлар мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

    2017-04-11 13:42:41569
  1. ИЗЛАНИШЛАР САМАРАСИ

    Наманган туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси, "Дўстлик" ордени соҳиби Умида Солиева меҳнат фаолиятини бошлаганига 26 йил бўлди. 

    2017-10-30 14:20:100