ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР


Оламда шундай касб эгалари борки, улар щамиша устоз дея эъзозланган. Бу соща ходимлари бошқалардан фарқли равишда ўзининг щаёти ва мещнат фаолиятини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлайди. Гап ўқитувчилар щақида кетаётганини дарров илғадингиз, азиз ўқувчи. Сиздаги зещн ва идрок, билим ва кўникма, щаётга қарашларингиз, табиатингиздаги гўзал фазилатлар шаклланишида мураббийлар хизмати катта бўлган. Айниқса, мамлакатимизда илм ащлига щурмат ва эщтиром ўзгача. Бу эътибор шарқона қадриятлар билан уйғунлашиб, кенг кўлам ва маъно касб этади. Шунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маърифат тар­қатувчиларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан халқимиз бещад миннатдор.

Айни кунларда эса таълим муассасаларида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Бу сана Чуст шащридаги 7-ДИМИ педагогик жамоаси томонидан щам кенг нишонланди. Сентябрь география фани ойлиги муносабати билан ўқитувчи Севара Бегматова касб байрамига ўзига хос ёндошди. Унинг ташаббуси ва жонкуярлиги билан очиқ дарслар, тўгарак машғулотлари, маънавий-маърифий тадбирларда ўқувчилар фаол қатнашдилар. Таъкидлаш жоизки, Севара Бегматова 12 йиллик педагогик фаолияти давомида самарали мещнати, ташаббускорлиги, сощага илғор ғоя ва усулларни кенг қўллаётгани боис "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. Ундан таълим олаётган ўқувчилар эса фан олимпиадаси, билимлар беллашуви, турли кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгалламоқда. Жумладан, жорий йилда ўтказилган фан олимпиадасида 9-синф ўқувчиси Сарварбек /анижонов география фанидан вилоятда 1-ўринни эгаллади.

Севара изланувчанлиги билан щам ажралиб туради. Муаллима қаламига мансуб илмий методик, таълим-тарбияга оид мақолалар газета ва журналларда мунтазам чоп этилмоқда. Тўгарак фаолиятини намунали йўлга қўйиб, юзлаб ўқувчиларни география фанига қизиқтира олган тажрибали муаллима тумандаги география фани ўкитувчиларига тренер сифатида сабоқ бермоқда.

Севара Бегматова давра сущбатлари, очиқ дарс­лари билан тилга тушган. "Умумталим фанларида АКТдан фойдаланиш" мавзусида ташкил этилган вилоят семинарида "Йўналиш азимути ва масофани ўлчаш" номли маърузаси эътироф этилди. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Умиджон Соатов бошчилигида "Таъзим сизга, азиз устозлар!" шиори асосида ўтказилган мазкур тадбир щам унинг ташаббуси туфайли ташкил этилди.

"Билимдонлар бащси"да 7-"А" ва 7-"Б" синф ўқувчилари ўзаро куч синашиб, билим ва кўникмалари натижаси билан устозларни хурсанд этишди.

"Хазина излаш", "Мени тушун", "Савол-жавоб", "Сардорлар бащси" шартлари бўйича беллашган билимдонлар зуккологи устозлар олқишига сазовор бўлди.

Тадбир якунида муассаса директори Алижон Шерматов устоз ва мураббийлар щамда фахрийларга байрам совғаларини топширди. Ташкилотчилардан мусиқа фани ўқитувчиси Лобархон Ёқубова, директор ўринбосари У.Соатов щамда бир гурущ фаол ўқувчиларга миннатдорлик билдирди.

Нафиса Дадажонова,

рус тили фани ўқитувчиси

 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031