ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР ТАҚДИМОТИ


Мингбулоқдаги 15-умумтаълим мактабида 400 нафардан зиёд ўқувчига таълим-тарбия бераётган 35нафар педагог ташаббускор ва изланувчан директор Дилноза Охунова бошлаб берган янги ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашга киришдилар.

"Ўқувчиларнинг билим ва кўникмасини ошириш, фанлар бўйича комьпетенцияларни ривожлантиришда янги интерфаол методлар яратиш" ташаббуси айниқса, бошланғич таълим устозларини бефарқ қолдирмади. Янги саъй-ҳаракатнинг илк натижалари эса яқинда мазкур билим масканида бўлиб ўтган ўқув-илмий семинарда намойиш этилди. Тадбирда вилоятдаги умумтаълим мактабларидан келган бошлан­ғич синф ўқитувчилари ва туман(шаҳар) ХТБларининг методистлари иштирок этдилар.

Мазкур мактабда 8 та бошланғич синф мавжуд ва 200 нафар ўқувчи малакали педагоглардан илм сирларини ўрганяптилар. Бошлан­ғич таълим усталари орасида Раъно Қаюмова билим ва тажриба бобида ҳамкасбларидан бироз олдинда. Айнан шу устознинг 2-"В" синфда ўқиш фанида яратган интерфаол методи тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. Зулайҳо Ҳайдарова, Гулбаҳор Тўхтанова, Шоира Эргашева, Замира Маматқулова ва Кимё Эгамқулова каби салоҳиятли муаллималар ташкил этган очиқ дарслар сифат ва мазмун жиҳатидан яхши баҳоланди.

Семинарнинг якуний йиғилишида сўз олганлар ташкил этилган очиқ дарслар ва тақдим этилган методлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар. Тадбирда энг яхши дарс муаллифларини рағбатлантириш ва иш услубларини вилоят миқёсида оммалаштириш таклиф қилинди.

Муаззам ФАЙЗИБОЕВА,

ВХТБ бошланғич таълим фанлари методисти

Мавзуга оид

  1. КИТОБ ТАҚДИМОТИ

    Уйчи туманидаги 26-умумтаълим мактабида туман ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида "Китоб билан нурли келажак" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

    2019-06-17 14:30:3059
  1. ДАРСДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

    Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, барча соҳаларда, шу жумладан, таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Натижада таълим мазмунининг янги лойиҳаси, янги педагогик технологияларни қўллаш зарурияти вужудга келди. Аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишини ўзида жамлаган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам таълим соҳасига урғу берилган.

    2018-10-25 07:39:18807