ИККИ ЭЛ ФАРЗАНДИМАН


Мен учун бу ёруғ оламда энг катта бахт - бу икки элнинг фарзанди бўлиб дунёга келганимдир. Чунки, мен Ўзбекистон фуқаросиман, миллатим эса қирғиз. Янгиқўрғон туманидаги 35-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Қишлоғимизда ўзбек ва қирғизлар бир уруғдек аҳил-иноқ яшайди.

Бизнинг умумий тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз бор. Феъл-атворимиз, юз-кўзимиз ҳам ўхшаш. Бундан ортиқ қон-қардошлик бўлиши мумкинми? Икки тилда бемалол сўзлайман. Инсонлар бир-бирлари билан қанча кўп мулоқотда бўлса, меҳр-оқибат шунча ортади. Мен шу юртда икки элнинг фарзанди бўлиб яшамоқдаман. Ҳали бирон марта бу бағрикенг халқдан аразлаган эмасман. Бундай меҳнаткаш ва камтарин, ғамхўр инсонларни яна қайдан топаман?

Дунёнинг айрим минтақаларида бўлаётган биродаркушлик урушларини кўриб, Ўзбекис­тон халқига, унинг доно ва адолатли раҳбарига, тинч ва фаровон, тўйлари тўйларга уланган, кундан кун чирой очиб, жаҳонда ҳам ўз нуфузини ошираётган давлатимизга минг-минг шукроналар айтаман. Бундай саодатли турмушимга кўз тегмасин. Бахтимизга истиқлолимиз абадий, дўстлигимиз бардавом бўлсин. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташрифидан икки халқ сингари мен ҳам қувондим. Ҳамкорликнинг янги қирралари пайдо бўлиб, ерлари туташ, бир ариқдан сув ичган халқлар ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланди.

Азада ХУДАЙКУЛОВА,

бошланғич синф ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. ЭЛ ДЕСА НАВОИЙНИ...

    Аждодлар ёди билан яшаш, улар қолдирган меросни ўқиб, сабоғидан ибрат олиш бугунги кун ёшларининг улкан вазифаларидан биридир. Адабиётни ўқиш учун ҳазрат Навоийни англаш лозим. Ҳаётнинг қайси бир жабҳасини олмайлик, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийнинг бу ҳақда қимматли фикр-мулоҳазалари, ўгитлари борлигини кўрамиз.

    2017-02-16 16:13:38736
  1. ИККИ АСР ШОИРИ

    Биз Эркин Воҳидовни 70-йиллардан таниганмиз. Унда устоз "Ёш гвардия" нашриётининг бош муҳаррири эдилар.

    2017-01-31 11:07:17742