ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4904-сонли Фармони, шунингдек, 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2721-сонли Қарорига мувофиқ ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманларда Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида барча вилоятлар қатори Наманган вилоятида ҳамда шаҳар ва туманларда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ўз фаолиятини бошлади.

Уларнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Ҳукуматга, Давлат бош­қарув органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитларни яратишдан иборат.

Яъни, эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакиллари маълум бир муаммо ёки масаланинг ечимини топиш ва ҳал этиш учун Республика ёки вилоят марказларига боришларига зарурат қолмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари қисқа муддатли фаолияти жараёнида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўтарилган масалалар ҳудудларнинг ўзида ҳал этилиши, жойлардаги Халқ қабулхоналарида мавжуд муаммоли масалалар ечимини топиши муқаррарлиги ўз тасдиғини топмоқда.

Шундай экан, ҳар бир жисмоний ва юридик шахслар давлат идораларида ўз ечимини топмаган муаммо ва масалалар юзасидан ўзлари яшаётган (ёки жойлашган) ҳудудига кўра қуйидаги манзилларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари манзиллари, телефон рақамлари ва электрон почталари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси

160115, 3-кичик туман, Қуқумбой кўчаси, 7-уй

тел:(369) 226-10-00; 228-78-75.

E-mail: urpnvxq@umail.uz

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси

160103, Наманган шаҳар, Дўстлик шох кўчаси, 37-уй

тел:(369) 227-10-00; 228-57-62.

E-mail:urpnamanganshxq@umail.uz

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги Халқ қабулхонаси

160600, Наманган тумани, Тошбулоқ шаҳарчаси, Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси, 7-уй

тел:(369) 478-10-00; 472-10-30.

E-mail: urpnamangantxq@umail.uz

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норин туманидаги Халқ қабулхонаси

160400, Норин тумани, Хаққулобод шаҳар, Беруний кўчаси, 4-уй

тел: (369) 618-10-00; 612-15-57.

E-mail: urpnorintxq@umail.uz

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси

160300, Косонсой тумани, Гулобод кўчаси, 2-уй

тел:(369) 652-10-00; 652-49-56.

E-mail: urpkosonsoytxq@umail.uz

6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мингбулоқ туманидаги Халқ қабулхонаси

160200, Мингбулоқ тумани, Жомашуй шаҳарчаси,

Почта кўчаси, 1-уй

тел:(369) 458-10-00; 452-11-63.

E-mail: urpmingbuloqtxq@umail.uz

7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Поп туманидаги Халқ қабулхонаси

160504, Поп шаҳри, Зиёратгох кўчаси, 2-уй

тел:(369) 438-10-00; 433-23-10.

E-mail: urppoptxq@umail.uz

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

160700, Тўрақўрғон шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси, 2-уй

тел:(369) 442-10-00; 442-21-00.

E-mail: urpturaqurgontxq@umail.uz

9

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонаси

160802, Уйчи шаҳарчаси, Беруний кўчаси, 3-уй

тел:(369) 488-10-00; 482-11-23.

E-mail: urpuychitxq@umail.uz

10

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

160900, Учқўрғон шаҳар, Дўстлик кўчаси, 4-уй

тел: (369) 468-10-00; 462-19-10.

E-mail: urpuchqurgontxq@umail.uz

11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонаси

161000, Чортоқ шаҳарчаси, Истиқлол кўчаси, 4-уй

тел:(369) 418-10-00; 412-27-00.

E-mail: urpchortoqtxq@umail.uz

12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туманидаги Халқ қабулхонаси

161100, Чуст шаҳар, Чароғон кўчаси, 22-уй

тел:( 369) 428-10-00; 423-36-82.

E-mail: urpchusttxq@umail.uz

13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

161200, Янгикўрғон тумани, Мустақиллик кўчаси, 2-уй

тел:(369) 638-10-00; 632-10-46.

E-mail: urpyangiqurgontxq@umail.uz

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

    2017-02-10 08:55:55336
 

Календарь

2018December
SunMonTueWedThuFriSat
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031