ЭЪТИРОФ БЕЖИЗ ЭМАС


Мактабимизда биология фани ойлигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда ва ҳар бир синфни қамраб оляпти.

Масалан, 9-"В" синфнинг "Ёш генетик" гуруҳи аъзоларининг тадбирга тайёргарлиги ва чиқишлари алоҳида аҳамиятли бўлди. Ўқувчилар генетика фани ютуқлари, истиқболи ҳақида маърузалар тайёрлашди. Генетика ва биология фанига доир қизиқарли маълумотлар ва саҳна кўринишлари барчада қизиқиш уйғотди.

"Ёш эколог" тўгараги аъзолари тайёрлаган тадбир ҳам сермазмун ва намунали ташкил этилди.

8-синф ўқувчилари Ғолибжон Усмонов, Гулнора Азимова, Ҳадича Комилова, Хосиятхон Маҳмудова, Машҳура Назиржонова ва бошқаларнинг сув ҳақидаги қизиқарли маълумотлари, бу бебаҳо неъматни асраш ва тежаб-тергаш ҳақидаги мулоҳазалари эътиборни тортди.

Айниқса, ўқувчиларнинг томчилатиб суғориш аҳамияти, сувни исроф қилмаслик учун бу усулдан фойдаланиш афзалликлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари барчани мулоҳазага чорлади. Тадбир меҳмонлари ёшларнинг фикри, изланувчанлиги, ташаббуси ва режаларини эътироф этишди.

Сувдан оқилона фойдаланишга бағишланган саҳна кўринишлари олқишларга сазовор бўлгани бежиз эмас. Чунки, юқорида номлари келтирилган тўгарак аъзолари "Бола ва сув" экологик фестивалининг туман босқичи ғолиблари ҳисобланади.
Фазилат АБДУРАҲМОНОВА,
Норин туманидаги 
31-мактабнинг биология фани ўқитувчиси
 

Мавзуга оид

  1. ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

    Бошланғич синф-билимлар пойдевори. Бу босқичда ўқувчиларга пухта таълим-тарбия бериш жуда муҳим.

    2017-03-15 16:50:36665