ЭНГ ЯҚИН ДЎСТ


Китоб инсонни камолотга етакловчи, унинг орзу-умидларини рўёбга чиқариб, дунёқарашини шакллантирувчи энг яқин дўст ва суҳбатдошдир. Давлатимиз раҳбари бегилаб берган 5 та муҳим ташаббуснинг бири аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишдан иборат экани бежиз эмас.

Ўқувчилар таътилда бўш вақтдан унумли фойдаланиб, фан ва спорт тўгаракларида шуғулланишдан ташқари бадиий китобларни ўқишга кўп вақт сарфлаётгани олиб борилаётган тарғибот ишлари самарасидир.

Мактабимизда ҳам "Ёш китобхон" тўгараги ташкил этилиб, 50 нафардан зиёд ўқувчи жалб этилган. Тўгарак раҳбари Х.Арслонова ёшларни бадиий адабиётга қизиқишини ошириш ҳамда ёзги таътилда уларнинг китобхонлик маданиятини ошириш учун турли маънавий-маърифий тадбирларни қўшиб олиб бормоқда.

Ёш китобхонлар Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари", Саид Аҳмаднинг "Қоракўз мажнун", Ўлмас Умарбековнинг "Ёз ёмғири", Чингиз Айтметовнинг "Оқ кема" асарларини ўқиб, ўзаро фикр алмашдилар. Бунинг натижасида мактаб ўқувчилардан иборат "Ёш китобхонлар" жамоаси кўрик-танловларда фахр­ли ўринларни эгалламоқдалар. Жумладан, мазкур мактабнинг тўрт нафар ўқувчиси "Ёш китобхонлар" кўрик-танловининг Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Биз билимдон ёшларни республика ғолиблари қаторида кўрамиз, деган умид­дамиз.

Шаҳзода ЗУЛФИҚОРОВА,

Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактаби

она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонлик олим дунёнинг 100 нафар энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига кирди

    Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси Рауф Салаходжаев дунёнинг 100 нафар энг яхши ёш иқтисодчиси рўйхатига киритилди.

    2017-02-14 12:29:03668
  1. БИР АРИҚНИНГ ИККИ ҚИРҒОҒИДА азалий дўст-биродарлик тантанаси

    Ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасида асрлар давомида шаклланган дўст-биродарлик ва яхши қўшничилик ришталари муқаррар мустаҳкамланиб, ҳар икки халқнинг орзу-мақсадларига ҳамоҳанг янгича мазмун билан сайқал топаётгани истиқболдаги ёруғликлардан, нурафшон манзиллардан нишонадир.

    2017-10-03 15:49:03556